YAKSHANBA, 2017.09.24, 01:49
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
QIZLAR [959]YIGITLAR [1008]qizlar bilan tanishaman [1885]
qizlar bilan tanishaman qizlar bilan tanishaman qizlar bilan tanishaman qizlar bilan tanishaman
Qizlar bilan tanishaman [427]
Qizlar bilan tanishaman
Chiroyli qizlar [203]
Chiroyli qizlar
Ummon guruhi muxlislari [151]
Ummon guruhi muxlislari
Maslahat berila [115]
Maslahat berila
KUN FIKRI [183]
KUN FIKRI
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1191

Статистика

XOZIR SAYTDA 22
MEXMON 17
FOYDALANUVCHI 5
CharlesNew, Bennytup, AlenaGop, MoisesGop, TrofimGews
Главная » 2014 » Август » 29 » Муфаззал Ходжаева
11:06
Муфаззал Ходжаева
Категория: KUN FIKRI | Просмотров: 629 | Добавил: mufazzalhodjaeva | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 601 2 »
60 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:48)
***
Туннинг уни учди шу туни

Туннинг уни, учди шу куни
Секин уфк илкига топинди
Очик колди кузлари хунин
Армон хижобини ёпинди
Ой эса..Ой яна кикирлар
Корни-ю,дог юзин куз-кузлаб
Юлдузлар ишвали хингиллар
Рашкин кучайтириб ,хингиллаб
Туннинг уни, учди,шу куни..
***

59 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:38)
***
Нимагадир, хамманинг
кузи осмонда
Айникса,одам деганнинг
кийин экан-да
Лекин,нечун осмоннинг
осмон булатуриб
Кузи ерда..ха,ерда..
Камтарлиги учун,
Осмонда..
***

58 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:34)
***
Кузларинг ноласин туйганди кузим
Учкунлар чакнаганда кунгилларда
Ортикчайди айтолмаганинг сузинг
Бир ажиб рохат бор-ди чигилларда..
***
Чигиллар...ургамчи туридай нозик...

Чигиллар ургамчи туридай нозик
Хурсинар укинчли,утинчли,кинли
Булганча булган юрак тилаб озик
Ёсуман ишкни каргарди сукунли

Оламга ут куймокка ёкар палён
Куйиб кетсин деб ишкнинг жозибаси
Сен-чи,тинч ухлаётирсан,шодумон
Кучли ишкни киймалаб кочган осий.
.
***

57 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:31)
***
Мухаббатдан хеч,кутма вафони

Мухаббатдан хеч кутма вафони
Вафо булса, кучмасдинг бевафони..
Унда факат,таъма,илинч бор!!
Какшатган.. бир умр..армонни
Вафо булса, етишарди Ер, Осмон!
Бир-бирин васлига булиб шодумрн
О,каттик севишиб,эзилиб,окиб
Тургани-чун..яшаяпти-да..жахон..
***
***

56 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:29)
***
Мухаббатнинг камалак ранги

Мухаббатнинг камалак ранги
Мангуликнинг толиккан онги
Яшиллиги- илк нигох,куртак
Шивирлай олган туйгусини
( Афсонавий жозиба-эртак..
Туйган.. телбалик кулгусини)

Кизиллиги-куздаги согинч..
Бехуш йиллар.. мижжа кокмаган
Алам ситамларига богич
Багри окиб,окиб,окмаган

Сариклиги-саргайган юзи
Хазон япрогидай ковжираб
Ташна булган, бир огиз сузин-
Умрини, жипс, лабингдан тилаб..
***

55 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:27)
***
Корачиклар,йикилади жим

Корачиклар, йикилади жим..
Киприклардан ясаб муз тобут
Тиловотга келмайди хеч ким
Факат ишк..мулзам..саклар сукут
Ачиниб,хурсинар коинот
Ой пик-пиклаб, казийди кабр
Юлдузлар курсатищиб сабот
Бу кузларни, сийпалар, бир-бир
***

54 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:26)
***
Мен сени,севдимми ё севилдимми

Мен сени севдимми ё севилдимми?
Билолмам, ишкми шу,нечун носогман?
Ё..бир кун, кузингга менг кумилдимми
Рухманми, ё бир ховучгина хокми?
Кузларим..нега кузларим тош котган?
На ором,на армон,на зарра укинч
Лабда-чи..жунун дашт какрогин тотган
На таъма,на гина,на гумон,утинч
Эво-ох!шу ишкми?
хуружи тутгач
Азобидан олдимми шунча лаззат?
Магрур юрагимни ямламай ютгач
Ним-ма бу?
Юракнинг, юраксиз пустлоги?
***

53 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:21)
***
Ачинма,мехрдан сагир кунгилга
Кийноги, сунгги хур ижобат нури
Ёрилган куксидан, мох кириб тилга
Куйлар афсунгар бир, мехр шуурин

Ачинма,кутармас, йиглоки калбинг
Май ичган сабодан тулгонишини
Бир огиз сузга ташна килган лабинг
Мосуво,телбаланиб колишини

Ачинма,юракка,кон меши энди
Интик,зор-у зор бусадан касд олган
Ишк даъвосин кийнок, охида тинди
Кумсаб,яна жоду, кузинг, жон олган..
***

52 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:18)
***
Аразлашинг,мунча ярашди

Аразлашинг мунча ярашди?
Кош чимириб бокмай юзимга
Кузлар мил-миллашиб карашди
Юраклар-чи, келмас узига
Утар йиллар кийнок домида
Энтикади, куз очмаган ишк
Айнан, шу лахзалар гамида
Калам магрур, килар шох юриш..
***

51 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:17)
Муфаззал Ходжаева 2

***
Ярим тун,Ой, булут пинжига кирар

Ярим тун..Ой, булут пинжига кирар
У силаб сийпалар ёйик сочини
Мажримтол сувга куч ишкини суйлар
Изхоридан узи, хумор учиниб
Дарахтларда махкам кучишган кушлар
Уйкусираб ишк завкини сурар
Чамбарчас илонлар, курятган тушлар..
Ёлгизлик вахмини, каердан билар?
***
*

50 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:14)
***
Кел, келсанг...хув уша,илк титрокдан

Кел,келсанг..хув, уша,илк титрокдан
Бехуш,телбаланиб колган, куз-ла,кел
Кел,келсанг..хув уша,алам кийнокда
Кул килиб хам хол сурмаган суз-ла,кел..
Кел,келсанг,бетуш-у,бехуш-у,бениш
Юраксиз,тилаксиз,хун-хун ,ёш-ла кел
Кел,келсанг,бехис,бехохиш,беёниш
Судраб,бошинг солинган,кон меш-ла,кел
***

49 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:13)
***
Ойдин кеч.Юлдуз ишваасидан хумор

Ойдин кеч..юлдуз ишвасидан хумор
Осиб куйсанг кузинг, ой зар симига
Жумбокларга банди, утмишинг бемор
Нажот тополмай колса тилсимига
Шунда хам.. айтолмайсанми?
Кийноклар кузингдан кон булок очиб
Чуктириб юборятганда тобутим
Сунгги бор.. мураласам чучиб
Шунда хам,, айтолмайсанми?
***

48 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:11)
Муфаззал Ходжаева 2

***
Тухта,энди,излама изим

Тухта, энди,излама изим..
Уни майсалар учирган
Саболар юмматалаб кузинг
Корачикларимга кучирган
Сен айтолмаган у сузни
Ойна булоклар айтиб булди
Ой тилади сабримга тузим
Ишк улди..улди..
***

47 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:09)
***
Кузларинг жон олмок учун ахд

Кузларинг, жон олмок учун ахд
Килса-ю..дор булса кузимга..
Корачигим илиниб карахт
Хеч келолмай колсам узимга
Буйнинг тутармикинсан менга?
Иккимиз хам, ишкдан чайкалиб
Жунун сахросига йул олсак
Кум барханлар ичра йуколиб
Гуж-гуж илон захридан толсак
(Хам..айнан..шу дам..биз висол топсак)
Бир тан,бир жон булган вужудни
Довул чилпиратса тиконда
Чак-чак оккан, кон ёнган, дудни
Ишк ифори деб упсанг жондан
(Сен деб,куз юмардим жахондан
Бехуш йиглаб,бехуш куйласак
Шуми ишк деб,азобдан инграб
Дард хароратида суйласак
Ишк тилида.. телба рух питраб
Сен...сен... деёласанми,титраб...
***

46 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:06)
***
Нетай,бехушмидим,телба ёки нест

Нетай,бехушмидим..телба ёки нест..
Нахот бир нигохинг, минг хис-ла, суйдим!
Каловландим бу хисдан, котиб,сарбаст
Кадду буйингданмас..кузингдан.куйдим..
Куйдим-а,бу лов-лов утлари аро
Топмайин заррача, катраи нажот
О,адо этган у, ширин гам саро
Нахот шумиди, мен, кутган мухаббат?
Ё Раб..кузмиди у, ё найза булок?
Дормиди ёки бир бошга минг сиртмок
Лабмиди,уфкни ловиллатган,гумрох
Оламимни ёкиб, юборган,эвох..
Айт нимайди,нима,гаминг аламнок?
Шунча хам..шунча хам.. ёкарми нигох?
Ер-у, осмонни чилпиратиб ногох
Ишк -кулфатлигидан этмаган огох
Айт нимайди,нима,бу огир кийнок..
Бехушланган савобми ёкигунох?
Ёки дилни сехрлаб куйган сегох
Имдоди-нафас олмокка фарёди!
Кучли ишкга ташна, кучли иштибох
Аламли мухаббатнинг аччик доди..
Икрори, махзун жунунда, хуш тентиб
Хуружлардан синиб, даъвосин сурса
Инкори, хак-обло, сабосин ситиб
Рух вазнин, жон бахсидин аъло курса!
Ё рангсиз.. лабдан учятган суз-Аллох..
Кийин кийноги, гавсул анбар даъво
Субхисаро тунлар, чаннаган сегох..
Ишкни юмматалаб тиланса даво
Гунохи, шу эрса ё,раббим Аллох!
Савобинг надур,айт,эй,дунё калброх!

Надур, надур,айт,эй дунё,калброх..
***

45 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:04)
***
Сенми,кийнокларим лахзасин

Сенми, кийнокларим лахзасин
Ёшартмокка уринган кечмиш?
Узок толиккан ищк лахжаси
Телбаланди,яна хуш учмиш..

Яна, олам чайкалди инграб
Жунун сахросига ут куйиб
Улолмаган улимлар инграб
Ичди зардоб шаробин туйиб

Ичди,кулкуллатиб,маззалаб..
Махрига жон этиб садога
О,чайкалиб,бехуш тишлаб лаб
Пичирлаб,"Сен..калбим ардоги.."

Ха.. шу дард, хуружида куйиб
Ха-ха-хув зикрида тулгонди
Корачиклар конига туйиб
Шафакларга сочилди,ёнди..

Сенми? Хаёлларим-у,тушда
Телбавор-у,мажрух,мосуво кезган?
Неларннидир даъво килиб бехушдан
Эс оздириб..узи, хам эсдан озган?

Телбадай, гох фарёд уриб,гох кулиб
Англамай бу дард бедавони,инграб
Ва дард давосини тополмай сулиб
Факат сен..сен деёлган титрнаб

Сенми,хурлар харобасида
Гандираклаётган Мажнуним бехуш?
Менми минг-минг азобингнинг касридан
Биргина нигохингдан котган бетуш

Эвох.. корачик-ла мастона килиб
Деган, ахир,кузларимиз билади
Аллакачон ишкни олганлар таниб
Улиб улолмас.. нимаям киларди?

Билди, биз телбалар билмаганимиз
Ловиллаб ёниб токат килганимиз
Улим деб бу ширин уйнаганимиз
Уйиндан улган ё улмаганимиз
***

44 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:03)
***
Севдик,севилдик,суйлолмадик

Севдик,севилдик,суйлолмадик
Акл-у,идрокимиз дастидан
Куйдик,куйиндик,куйлолмадик
Уртадаги жарлик касдидан
Мозор сукутига топиндик
Бирам ширин кирчиб юракни
Армон никобини ёпиндик
Кон какшатиб, мунис тилакни..
***

43 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:02)
***
Неларни дер,ёсуман кузинг

Неларни дер, ёсуман кузинг?
Калбни тилка-тилка поралаб
Тилинг айтолмаса бир сузни
Нечун кузинг, ёкар, ут калаб?
Пусинаман буйингни куриб
Хазонрезги баргидай вужуд
Аламидан кузларин уйиб
Уч олар,кони, буркситиб ут..
***

42 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:01)
***
Кетдинг,янчиб,калб кизгалдогим

Кетдинг, янчиб,калб кизгалдогин
У жимгина,жим,сулиб колди
Ута ардоклаган ардогин
Секингина,бугизлай олди..
Уйноклаёлмас энди, вайрон
Дайди шамолларга юз тутмас
Аммо,янчилган ардок,хайрон
Ким булар,деб,телбами ё маст..
***

41 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 10:00)
***
Ишк уйини,оддий уйинмас

Ишк уйини, оддий уйинмас
Биз билмаган, минг нагмаси бор
Биттасин хам англолмадик,бас
Магрурдир у,узни килмас хор..
О,айникса,ута кучлиси
Мингларни чилпирак килгани
Илохийси_ундан учлиси
Устимиздан кулгани..
***

40 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 09:58)
***
Борликда ьир ифор чайкалиб колди

Борликда бир ифор чайкалиб колди
Гул-у,райхонларнинг лабини чимдиб
Ою,юлдузлар хам махлиё толди
Бу фусундан бехол,чайкалиб,умтиб
Эриб-_эриб кетди,майсада шабнам
Нихоят кура олди-я осмонни!
Саболар тиркиратди-я гумонни!
Нихоят,олам ишк-ишончдан кизиб
Ёкди-я,гина-ю,араз-у,нозни!
О,ана ишк тулгонар эси озиб..
Юрак бошлаб колди,яна боз-бозин..
Келяпсан чоги,,
***

39 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 09:58)
***
Сурама,кайда деб,шайдо кузларинг

Сурама,кайда деб,шайдо кузларинг
Улар мох кузига богланиб колган
Охи юлдузларнинг чимдиб юзларин
Ишкининг аламли учларин олган
Дардингда дарди куч гаройиб туйгу
Беун,бетилак,бематлуб тентиган
Имдоду,фарёд хурёдида кулгу
Армон конини узига тотитган
Сурама,купчиб турган корачиклар
Уздин чикиб кетиб тарс ёрилмасин
Телбадай гох кахкахлаб,гохи йиглаб
Ишк хунини арзон сотиб куймасин
Сурама,сурама,корачиксиз куз
Кукун булиб,шафакларга сочилган
Факат тузгиганда,чилпираб эссиз
Нимгина хурсинар, булганча булган..

***

38 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 09:56)
***

Ярим тун,гижинар саболлар

Ярим тун..гижинар саболар
Корайган рухида надомат
Рангсизлик хит килган садалар
Уйкусираб, шипшийди ширин ахд
Ярим тун..Ой хира ёгдусин
Юлкилар, етук ишк суроги
Хул кузларида, буксийди ёсин
Куз-куз килиб,алам жумбогин
Ярим тун..Анхорнинг чулп-чулпи
Кайчилар, сабрнинг лошини
Зурайган ишкнинг вассачупи
Камчилар..лаблар бардошини..

***

37 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 09:55)
***
Кузларнимиз биларди факат

Кузларимиз, биларди факат
Биз телбалар, билмаганимиз
Уша,ишкдан карахтланган пайт
Улган ёки улмаганимиз..
Биларди ортикчалигин суз
Юракларни тикишятганда
О,бир-бирдан нафас олган куз
Ишк эртагин тукишятганда
Биларди,хеч туймасини хеч
Дийдорга.. ва тикканин жонин
Гарчи ишкнинг куймасини кеч
Куйишса хам.. кийнаб имонни
Биларди-ю,кисиб буйнини
Чучиб,пусиб тиланарди тот-
Биргина нигох-ишкнинг куйини
Сен,сен,дея,хаёт-у,мамот..
Ха,биларди,утли нигох-ла
Нега калб кийнаганимизни
Мажолсиз, гурурдаги ох-ла
Улим деб, уйнаганимизни..
***

36 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 09:54)
***
Ёлгон деса, сиз дунёни рост килинг

Ёлгон деса,сиз дунёни рост килинг
Рост сузланг-у,ёлгонни сал оз килинг
Факат куйланг, уни куйга тулдириб
Дилбар навоингиз, билан соз килинг
Асли сизсиз, ахир,, дунё эгаси
Яхшилик киловринг,ёмонликни есин
Аввало, табиат кунглини овланг
У сизга, жаъми гузаллигин берсин
Тор деса,дунёни сиз, кенг килинг!
Кумри булбулни чах-чахлатиб!
Райхон-у,ялпизларда колинг
Мангу,шу дунёни, ох-охлатиб!
***

35 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 09:52)
Муфаззал Ходжаева 2

***
Куйиб булдим,бир ховуч кулман

Куйиб булдим..бир ховуч кулман
Куй,тикилма,кетаман тузиб.
Бехуш чайкалганимдан,кулма
Сен хам..булганча,булгансан сизиб
Бошда бехос,сунг хайратланиб
Кузларинга билмай тутилдим
Кийин бу дарддан хасратланиб
Хазил деган, зилга ютилдим
О, мунис,гам билмас кузларим!
Нима жин ургандия сизни
Ер-ла яксон килиб бизларни
Нечун упаётибсиз изин?
Кани сиздаги кучли гурур?
Акл-у,идрокни бошкаролган
Кучлимикан баттол куз кургур ?
Ишк аталгандан яралган!
Каловлатиб куйдими бетуш
Ёруг оламни унутдириб?
Алжиратдими дарддан бехуш
Бир киёсин тун-кун кутдириб
Ё телбаликми бу, телбалик?
Гамни зурга, топган соддалик..

***

34 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 09:50)
***
Овозинг эшитиб,тош котмок,рохат

Овозинг эшитиб,тош котмок,рохат..
Вазнсиз холатда,хушни йукотиб
О,шу дам,кудратин пичраб мухаббат
Эзарди,панжаси,бугзимга ботиб
Чидардим..то узи толиккунича
Гижиниб,охири ташлаб кетарди
Факат,беор юрак,тонг отгунча
Мазза-лаб..кон ютиб..кутарди..
***

33 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 09:49)
***
Нима килдинг,нималар килдинг?

Нима килдинг,нималар килдинг?
Кечикиб келган, мухаббатим?
Нечун ута, ширин алдадинг
Бир томчисин, тутмай шарбатинг
О,нималар килдинг, галдираб
Энг сунгги, бекатдаги ошик
Дунё "бум-буш"масин билдириб
Очик кеткизган, кузим,жик-жик..
***

32 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 09:48)
***

Соялар,кеккаяр бир-бирин туртиб

Соялар..кеккаяр,бир-бирин туртиб,,
Само гижиниб,жаласин отди
Олам ювилди,чехраси буртиб
Соялар,янчилди,котди!
Ой сукилиб,булут пинжига
Секингина муралаб карар
Дер,"Ер,кичик,сигмас панжага
Нагмалари,оламга татир
Хатто,зигирдайин соялар,
Жиккамуштда..бермас омонлик!
Тинч яшашса,уларми улар?
Бир-бирига,килмай ёмонлик!
***

31 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 09:45)
***
О, бодом шохлари нахотки сиз хам

О,бодом шохлари,
нахотки сиз хам
Унутиб куйдингиз
уша кузларни?
Уша кун-у,тунлар
фарксиз утган дам
Сиз ташна булган,
айтмаган сузларин...
Уша кадд-у,комат
уша ут товуш
Дилни кийма килган
ёсуман фирок
Уша нигох-офат,
лекин..ута хуш..
Ёки, сиз хам, ишкдай,
килдингизми ок?
***

30 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 09:31)
***

Сен-ороланиб борган шу олам!

Сен-ороланиб борган, шу олам!
Сахроларни элитган сароб
Тиконларда, котган кон,алам
Сиртмоклардан томятган ..гулоб..
Сен-осмон сачратятган учкун!
Вужуд-вужудим, сехрлаб уйган
Мислсиз азобидан учкур
Гул умрим, самога, мухрлаб куйган..
***

29 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 09:28)
.


***

Ишк, сени ким йиглатди?

Ишк,сени ким йиглатди,тонгми,тунлар?
Шуълами,ашулами ё шудринглар?
Ё Ойдан куйдингми,уздими нигох?
Корачикларинга, тулолмай хунлар?
***

28 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 09:26)
***

Бугун ишк,узига, узи, ут очди

Бугун ишк узига, узи, ут очди
Тамошо килди, лов-лов алангасин
Кукунин сочиб юборди-ю,учди..
О,ишк..яхшиям,утмас,кукун сочди..
***

27 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 09:23)
***

Каргалар юракнит еб куйса агар

Каргалар..
юракни,
еб куйса, агар
Зурин,
пустлоги хам,
зархалин!
Ундан лов-лов ёнса,
узлари
Юрак тирилтиради,
хамдам!
Аммо,
илонлар
накш солса
тилига
Кимлигин,
айтолмай колади!
На окман,
деб,
онт ичар
оклигига
На
коп-кароман...
деёлади..
***

26 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 09:17)
***

Зим-зиё кеча

Зим-зиё кеча
Мудрар табиат
Бирдан
сукунати бузилар
Шамол,
канча зарб-ла,чиранса
дарахт
Шунчалик,
важохат билан,
чузилар!
Тингла,
дарахтнинг хам,
уз овози бор!
Уз Ери-Онасин багрида!
Мунис-мунис,гузал орзуси бисёр!
Елка тутар унга
енгил,огирида!
Иблис шамол,
сал
килт-пилт
этган сари
Кучаяр,
дарахтнинг шиддати!
Охир
янчиб ташлар-у,
сурар нари!
Яна,
хушёр турар,
гайрати!
Тик туради,
жилмайиб,
магрур,
кибор!
Кузи туймай,
уз улкасига!
Чунки,
кучли имон-у,
ишончи бор!
Кучи,
етади,
улжасига!
***

25 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 09:15)
***

Ишк остонангда,дилдирар юпун

Ишк, остонангда,
дилдирар, юпун
Холи йук,
дарвозанг чертгани
Бош куйди-ю,
хурсинди,
нигун
Осмон кул узатди тортгани..
Э-вох..
у бехуш..кайгуваш рашкини
Оламга этмокчийди куз-куз!
Юлдузларга
улашиб
куз ёшини
Куз юмди,бир огизгина демай суз..
***

24 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 08:56)
***

Кетди-я,уша кийнокли туйгулар

Кетди-я,уша кийнокли туйгулар
Тун-у,кунларни,зор-у зор, какшатган..
Уша холсиз,аламзада кулгулар
Таъналар,гиналар,ишкга ухшаган..
Кийналиб кетди-я,
сарин саболар
Кулокларин чимдиб,
торткилайвериб
Хатто,
оппок хислар
сочган самолар
Биргина,
суз ургатиб,
силайвериб..
Йук,айтолмади-я,айтолмади-я!
Кетган йулидан хеч, кайтолмади-!
Само, куз очмаган ишкин опкочди
Сабо,юлкилади,тутолмади-я..

***

© Copyright: Муфаззал Ходжаева 2, 2013
Свидетельство

23 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 08:53)
***
Каламим,аламим,каломим

Каламим,аламим,каломим
О,накадар, ширин учликсан!
Сенга чексиз,мехрим,саломим
Лекин,мунча ужар,учлисан?
Гохо,сокин,сулим анхордай
Тинчсан,оламни гулга ураб
Гохо,сурон солиб аждардай
Хайкирасан,Ер-у,Кук титраб
Саралайсан, бирма-бир катин
Ёгилятган оппок хисларни
Туймок истаб, унинг рохатин
Хеч ким туёлмаган исларин
Гох мунглисан,тушкун,заъфарон
Ой-ю,юлдузларингни кучиб
Гох ута шух,ширин,пурмаъно
Гох девкелбат,гох уздан чучиб..
Гох унумли, туннинг нахрида
Тулгонасан тулкин мисоли
Гох зикрларинг охирида
Кузинг, уз конидан хиноли..
Сен-сумбула сувидек тиник!
Жимжимадор чакнок юлдуздек
Бирам ширин ашуланг, ёник
Худди садоли тог кизидек!
Яйра,мактовимдан,салгина
Мен мактамасам ким, мактайди?
Безор килдинг,киловриб гина
Нетай,мен хам сендай бетайин..
Майли,хозир сенинг булогинг
Хазон япроклар билан тула..
Вактлар келар, гуллагай богинг!
Узиларсан, карздан бир йула!
Ватан олдидаги карзингдан!
Энг олий карз-олий арзингдан!
Пориллайсан, коинот узра!
Шукр килиб, берган нарзига!
***

22 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 08:51)
***

Куй,юракни,уз холига куй

Куй,юракни,уз холига куй
Узи йиглаб,узи юпансин
Кара,ута ширин сурар уй
Куй,энди, оламингдан тонсин
Уз оламида учсин,майли
Аччик ишкин,ширин пичирлаб..
Инграмай дард зурайган сари
Очсин юлдузларга какрок \лаб..
Ёлгизликдан олади ором
На тун,на кун фаркини билмай
Ахир,оламинг булгач бир кам
НЕ килсин, оламингдан кулмай?
О,куринма,унга куринма..
Илохий ишк, русмини бузиб
Кузларига ёщ булиб инма
Азобингга кунган,эс озиб..
***

21 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 08:49)
***

Тингла,илк севгим изтиробларини

Тингла,
илк севгим
изтиробларин
Бу тун,
Ойга ёздим,
йиглаб..
Булутлар юлкилаб,
сочди обларин
Кетди яна,
кузларинг излаб
Кайдасан?
Жимлик..
титилар булоклар
Коялар,
соялар,
ирмоклар
Хул болишлар-у,
ёнишлар,
куйишлар
Бир суз,
айтолмаган,
у охлар..

***

20 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 08:46)
***

Кузлар, бир огизгина, изн сурмай

Кузлар, биир огизгина, изн сурмай
Осонгина бир-бирига етишди
На факат жар,дунёларни хам курмай
Уз дунёсига кочишди,кучишди
Кочди Ердан,самода сархуш
Кул ушлашиб олиб энтикиб
Гохи хуш-у,гохи,мутлако бехуш
Факагина бир-бирига куз тикиб
На тусик,
на фармонларни
тан олмай
Бир тан-у,
бир жон
булишиб ёхулаб
Чак-чак оккан
конига
парво килмай
Юраклар упишди..
жиркандилар лаб..
Эвох!Шунда ишк
уз зикрини бошлаб
Ха-ха-хувсидан
дунёни йиглатди
Хатто ёш билмас
кузларни хам ёшлаб
Ёкосин юлдириб,
багрин тиглатди
Тирикликни унутдилар Ерни хам
Гирром нагмаларин,кисмат аталган
Бахр олдилар тинч коинот сехридан
Пок,ута пок туйгулан,сараланган
Минг йилдагина,уша минглар аро
Иккисигагина этилган эхсон
Осмоний мухаббат эди бу саро
Даъвоси,азоб-у,укубат,хижрон..
Йук,унга ёт эди,таъма-ю,фириб
На висол,на хижрон,гина,кудурат
Лаззатли кийнокни,танимай, тониб
Кийнокли лаззатдан, оларди кувват
Азобга куникиб,киникиб бориб
Сен..сен..дея, пичрарди халос
О,аламим деб инграб,куксин ёриб
Тулгонарди,куйиб,ёнишиб,боз-боз..
Уларни юлдузлар рахмига олиб
Кел-а, ором ол деб, алкарди
Улар ох уриб, фарёдлашса нолиб
Юлдузлар кизиб, яна шух бокарди
Шунда юлдузлар ишвасига бокиб
Кизганиб бир-бирин,опкочиб нари
Бир четга утволиб,термилиб ёкиб
Ишк эртагини тукишарди
Самовот эркатойларига бокиб
" Яш-ша дерди,минг йилда тугилгоним!
Ута пок мехринг-ла,иллатни ёкиб
Ерни покладинг,эркалангоним!
Канча хурликларни бердик,чидадинг!
Илохий ишк-ла ёниб,куйдинг!
Хамду айтавердинг,индамадинг
Тегирмон тоши остда хам, кулдинг!
Дединг О,Кудратлим,мени шунчалар
Хам каттик суйибсан-ки,каттик
Мехринг олдида недур бу гамчалар?
Имонни менга этдинг тортик!
Амрингдан, бир лахза, хам айрилмайин
Тилимни номинг-ла чучитиб
Узингдан узгага хеч кайрилмайин
Ютдим берганингни ёлчитиб..
Ута бахтли,тахтли санадим узни
Калбга ато этган имонинг хакки!
О, имоним деб ёниб,куйган кезим
Каро тунлар эркалатди хур Ёлкин!
Шу хур Ёлкин домида уйноклатиб
Рухимни туйинтирганинг-чун!
Елкамга Ижод деган тогни ортиб
Оташида куйдирганинг-чун!
Ёхулатганинг-чун тунлари бедор
Сайёралар хуснига мултиратиб
Хиёнатни этдирганинг-чун инкор
Мехринг илинжида калтиратиб..
Ха,айнан шу нидоларингга эхсон
Очилди Кукнинг бир дарчаси..
Ёгилди лак-лак, туйгулар гужгон
Куйни-кунжингдан..ха.. анчасин
Ха,айнан шу пок калбинг учун карахт
Ёгилаверди-да, олий туйгулар
Амрга содик колишга килдинг ахд!
Шу узи Бахтдур!Шундан олам кулар!
Шунча чидай олдинг..чидайсан яна!
Чунки имонинг куч,метин-у,пулат!
Чекингга тушганга килдинг хамд сано
Яна каттик суйсин деб, Кудрат!
Севдинг, одамнимас, осмоний Кузни!
Одам кузида кузингга куринган
У хам танланган..унга хам бу розни
Азоб тортиш учун берилган
О, у хам тортди-ю, жабр-у,жафолар
Нималигин билмай бу ишкни!
Одамий ишкмаслигини фироклар
Айтиб куйса-да, упиб ашкни..
Ишк эса,кучайганидан кучайди
Юз бор кукга опчикиб, ташлаб
Янчиб,ёкиб,тепкилаб-ла учарди
Хуш йуколгачгина.. сабр тилаб..
Охир тортиб олдик, бу ишкни
Утдинг синовдан, бас кил, деб ёнишни
Ер-Осмон кийкириб,мастона кулди
Чайкалар,эслашиб нолишни
Хамон тебранишар мунгли куйида
Уша жон талаштирганнинг уйида
Йук,йук..Ер таъмасидамас.. бир нигох..
Осмонлар пичраган, олис туйида..
Дард узра дардлар кушган фаришталар
Телба тунлар чеккан, охин насридан
Рухин чамбарчас боглаган ришталар
Ишкнинг дудидан яралган касрлар...

***

19 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 08:27)
***

Умидлар-узоклашятган булутлар

Умидлар-
узоклашятган
булутлар
Охири,
шафак конига
буялган
Умидлар-
ширин шипшиган
"кут,кут"лар
Кизарган..
ялангочликдан
уялгпн
Умидлар-
огочлар,
бахорин кутган
Ташнаизор,
япрокларнинг
куйига!
Умидлар-
киприклар,
корачик ёпган
Сочган..
борликни,
йуклик каърига..
**

18 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 08:25)
Муфаззал Ходжаева 2

***
Кадр ёнар,кадр..коп каро тутун

Кадр ёнар,кадр...
коп-каро тутун
Тутунда эса,
ишк
аталган куюн
Ойга талпинади
мастона инграб
Тулдирмок истайди,
тулдирмок куйин..
Кабр ёнар,кабр..
унда бус-бутун
Магрур турган,
бир рух,
сачратар учкун!
Учкунда,
содик,лекин
аччик,
сукун..
***

17 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 08:23)
***

Хижрон,нега,шунча каргалган?

Хижрон,
нега,
шунча каргалган?
Нахот,
лаънатларга
яралган?
Шуми,
бардошининг
киймати?
Минг йиллик
гамни кутаролган
Ахир,
хижрон
булмаганда ишк
Хунига
ким
умр берарди?
Азоб-у,
кийнокка
тулган рашк
Куйини
, ким хам, тингларди?
Хижронни
каргама,
хижрон ишк!
Аламли,
аччик лек,
ута хуш
У котиб,
кузларингга
ботиб
Юрагингни,
килмокда
тафтиш..
***

16 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 08:21)
***
Излама,йукотиб куйган юрагинг

Излама,йукотиб Куйган юрагинг
Бир пайтлар..
ишк сахрода,
сендан кочган
Ва тугилиб-ла жон берган тилагинг
Хурлар харобасидан куркиб кочган..
Мана у!Кара!Ох,чап куксимдадур!
Маззалар килиб ишкимга конадур
Писандмас
тусик,
конун
,савоб гунох!
Алёрлар айтиб,кикирлаб,ёнадир!
О,у афсунгар ишк,шаробидан маст!
Пусинар чирмашиб юрак каърига
Жон олган исмингдан, олгандайин касд
Юрагимни босар ховрига..
***

15 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 08:18)
***
Йук,чуккини орзуламадим

Йук,чуккини орзуламадим
Бургутни хам, килмадим хавас
Сукмок йулга хам уланмадим
Чакалакзорда, булмадим хас..
Бог-у, рогларни хам кезмадим
Кимнидир кулига таяниб
Ишк деб, эсимдан хам озмадим
Буткул девонага айланиб
Сезмадим на Ой-у, Куёшни
Чикишини-ю,ботишини
Ойна булокдайин куз ёшим
Таъмини кимдур тотишини..
На йил-у,на ой-у,фаслни
Утишини бир-бирин кувлаб
На ёмон, на яхши асллар
Даврасига кушилдим кувнаб
Хеч нарса..хеч нарса билмадим
Билганим шу-когоз ,каламлар
На шодлик,на гамни тан олдим
Ижод берди ширин аламлар
Киз-зик..мен хам одам булдимми?
Изгиринда гулдай сулдимми?
Нега кимлигим билолмадим?
Ё рух тугилиб-ла,улдими?
Нечун,нечун тирилолмадим?
Кулбам остонасидан хатлаб
Ха,телбайдим,мосуво карахт
Тупрок ишки-ла,ёниб,додлаб
Кулбаи вайронам ичига
Жойлаб олган эдим жахонни
Шу етарди..унинг кучига
Ищониб,жойлагандим онни!
Хар лахзасин йилларга тенглаб
Улушимни юлиб олардим
Тинимсиз ёзардим кун,тунлаб
Бехушланардим-у,конардим
Сайкаллаб, сабрим-ла ахдимни
Кувват олдим хурлик,аламдан..
Лаъл-ла бежаб, олтин тахтимни!
Мазза килиб, кулдим, оламдан!
***

14 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 08:15)
***

Курмиди ишк,ё биз курмидик

Курмиди ишк,ё биз курмидик
Оёк остда..жарни курмадик..
О,олкишлар булсин аклга!
Охирги кадамни,куймадик..
1
Жимлик..мосуво жимлик
Кишанланган,кузлар-у,сузлар
Жажжи ишкнинг чучук-у,синик
Гужирашин,тинглар юлдузлар..
Ой хумраяр,юлкилаб сени
Булутларга уриб бошини
Сой окизиб кетади мени
Кизганиб,хатто-ки,ёшимни..
Окиб кетар,инграб,бугрикиб
Махкам кучиб, мени багрига
Ер нагмасига лаънат укиб
Кузларимни, силаб,огринган..
***

13 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 08:13)
***

Кузак.Зархал япроклар

Кузак.,Зархал япроклар
Чилпирар,ер-у,кукда
Дилга солар титроклар
Бошка гами йукдай..
Эвох,яна бир япрок..
Чирс узилди бандидан
Алам килгани купрок
Кум-кук..кум-кук..эди-да..
***

12 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 08:11)
***
Булут,канча, баланд булсаям

Булут канча баланд булсаям
Бир кун Ерга куяди бошин
Эман кукка буйин чузса хам
Ердан олар куч-у,бардошин
Одам канча узидан кетиб
Олтин каксрларни курсаям
Барибир Она Ердан утиб
Хеч ерга сигмас-а, улсаям..
***

11 mufazzalhodjaeva   (2014.08.30 08:09)
***
Сувдаги Ой акси

Сувдаги Ой акси,хайкирди кукка
Мен-Ойман!Кани туш,яккама-якка!
Ой бошда гезарди,шум илинжига
Лип этиб беркинди,булут пинжига..
***

1-50 51-60
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
LOGIN:
PAROL:
Реклама.
Forum Faollari
  • JAHONGIR
  • ๑۩۩๑UnversalUzbek๑۩۩๑
  • ALI-90
  • MUSILMON
  • GENERAL
  • Fast-ForWarD
  • ♣GUBERNATOR♣
  • Uzbek
  • Nigi{JON}
  • Bek_Arab
  • ★ZumRAshA★
  • Farab
  • -=★_BmS_★=-
  • MiRzO_BoY
  • МаRмелаDка
  • Odil-oxran
  • _-SuPeR_BoY-_
  • Ali4742
  • M@STER
  • Karen_uz
  • Поиск
    Календарь
    «  Август 2014  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
        123
    45678910
    11121314151617
    18192021222324
    25262728293031
    2017 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz