ЮЗДАГИ ҲУСНБУЗАРЛАРДАН ҚУТИЛИШ ЙЎЛЛАРИ

“Ҳуснбузар эркак юзининг чиройи” деган гаплар ҳақиқатдан анча йироқ ҳисобланади. У қандай кўринишда бўлишидан қатъий назар эгасига жуда кўп ноқулайликлар келтириб чиқаради. Аввало шуни қайд этиб ўтиш керакки, юздаги ҳуснбузарлар эркаклик ёки балоғатга етишнинг эмас, балки организмдаги қайсидир органнинг нотўғри ишлаётгани ёҳуд организмда зарарли бактериялар мавжудлигининг белгиси ҳисобланади. Агар сиз ўсмирлик ёшида бўлсангиз ёки ўсмирликдан анча ўтиб кетган бўлсангизу ҳуснбузарлар ҳали ҳам сизни таъқиб қилаётган бўлса дарҳол улар билан курашиш чораларини кўришни бошланг.

Юздаги ҳуснбузарларнинг келиб чиқиш сабаблари турлича бўлиши мумкин, бунга стресс, ортиқча асабийлашиш, ичак паразитлари (аскарида, нана, гижжалар), қабзият (ичнинг қотиши), қонда зарарли бактерияларнинг мавжудлиги, юз терисида зарарли бактерияларнинг мавжудлиги сабаб бўлиши мумкин. Шу боис аввало дерматолог врач кўригига ҳамма ишингизни йиғиштириб, тез орада боришингизни маслаҳат бераман. Юзингиздаги ҳуснбузарлар йўқолгач ўзингизга бўлган ишончингиз ортади, ўз-ўзидан юзингизга табассум югурганини сезмай қоласиз.

Ушбу мақолада ҳуснбузарлар билан курашишда самарали бўлган, жуда кўп синалган усуллар ва воситалар ҳақида маълумот бермоқчиман.

1.Қатронли совун (Дегтярное мыло)

Жуда арзон маҳсулот, истаган атторлик дўконидан топиш мумкин. Бу совун ёғли юзлардаги ҳуснбузарларнинг тезда “қуришига” ёрдам беради. Бу совун фақат табиий воситалардан тайёрланади, унинг таркибида сувсизлантирувчи қайин қатрони ва антебактериал моддалар мавжуд. Унинг бироз ғалати ҳиди мавжуд, лекин у сақланиб қолмайди, шунинг учун бундан қўрқмасангиз ҳам бўлади. Ушбу совундан ҳар куни эрталабки ва кечки ювиниш вақтида фойдаланиш лозим. Совун билан ювилган юзга ундан кейин исталган озиқлантирувчи крем суртиш мумкин. Сизга озиқлантирувчи крем сифатида дорихоналардан болалар кремини харид қилишни тавсия қиламан, сабаби ҳам арзон, ҳам тарбики фойдали моддалар ва витаминларга бой.

2.Аспиринли ниқоб

Аспиринли ниқобни яллиғланишга қарши ва дезинфекцияловчи восита сифатида қўллаш мумкин. Аспирин таблеткаси таркибидаги модда юздаги ҳуснбузар тешикларини яхши тозалайди. Бунинг учун беш дона аспирин таблеткаси олинади ва уларни кукун ҳолига келгунча майдаланади бироз сув қуйилиб крем ҳолатига келгунча аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашма юз терисига суртилади ва қуриб қолгунча кутилади. Шундан кейин пахтали тампонни намлаган ҳолатда айланма ҳаракат қилиб юздаги аспирин тозалаб олинади. Тозаланган юзга исталган намлантирувчи крем суртилади. Ушбу ниқобни ҳафтада бир неча марта қўллаш мумкин.

3.Алоэ барги шарбати

Алоэ барги шарбати таркибида терини кучли тозаловчи, яраларни тез битказувчи, яллиғланишга қарши ва антебактериал моддалар мавжуд. У нафақат ҳуснбузарлардан қутулишда, балки яра ва ҳуснбузарлардан қолган изларни ҳамда доғларни кетказишда ҳам фойдаланилади. Бунинг учун алоэ ўсимлигининг пастки баргларидан бир нечтаси олиниб совуткичда ўн кун давомида сақланади. Бу алоэ шарбатининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Шундан кейин барглардан сиқиб олинган шарбат юз терисига суртилади. Бундан ташқари кесилган баргни иккига ажратиб унинг ўзини юзга суртиш ҳам мумкин. Ушбу усулни эрталабки ювинишдан сўнг ва кечқурун уйқудан олдин амалга ошириш мумкин.

4.Асал

Табиатнинг ноёб ва бебаҳо туҳфаси бўлмиш асал нафақат юздаги ҳуснбузарларга қарши курашишда, балки уларни йўқотгандан сўнг уларнинг асоратларини бартараф этишда ҳам қўлланилади. Бунинг учун тоза юз терисига асал юпқа қилиб суртилади ва енгил массаж қилинади. Йигирма дақиқадан кейин юзни илиқ сувда яхшилаб ювиб ташланади. Агар асал ичига бирозгина лимон шарбати қўшилса ниқобнинг самарадорлиги яна ортади. Бундан ташқари асал ичида икки томчи ёд эритмасини қўшиш билан асалнинг антебактериал хусусиятини ошириш мумкин, бир чой қошиқ картошка шарбатини қўшиш билан юз терисининг озиқланишини фаоллаштириш мумкин.

Дўстларга хам юборинг!

Категория: Erkaklarga Maslahat | Просмотров: 5 | Добавил: Ganisher | Теги: ЮЗДАГИ ҲУСНБУЗАРЛАРДАН ҚУТИЛИШ ЙЎЛЛ
«Betakror.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться

АВТОРИЗАЦИЯ НА САЙТЕ