SESHANBA, 2017.09.26, 04:11
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
SMS JONLI SHERLAR [2]
SMS JONLI SHERLAR
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2279

Статистика

XOZIR SAYTDA 16
MEXMON 15
FOYDALANUVCHI 1
GoloaGop
Главная » Файлы » SMS JONLI SHERLAR » SMS JONLI SHERLAR

РАФИҚАМГА
2014.05.11, 20:18
РАФИҚАМГА

(Абдусатторхўжа Абдураҳмонов)
(1977 йилда ёзилган)
Фарзандларим онаси, салом жонон рафиқам,
Ўқи қалб варақасин, ширин забон рафиқам.
Фаровон турмуш учун баробар қўш тортишган
Камина хоқон бўлса, удир султон рафиқам.
Бош бўлиб уйда, ҳамиша раҳнамодир йўлда
Ҳам она, асл мураббий, азиз инсон рафиқам.
Бир кор-хайрга шайлансанг маслаҳат берар аниқ,
Ўтар йиғин бехато, сўзи равон рафиқам.
Айлаб фидо жонини, кетар тўй-хашамларга
Тугиб ул маросимга чўнг дастурхон рафиқам.
Келса меҳмон эшикка, очилиб ҳарён елиб
Ўргилиб ҳар минутда минг гиргиттон рафиқам.
Айб этмангиз, баъзида, бўлур уй масаллиқсиз,
Ана шундай дамларда жуда ҳайрон рафиқам.
Тушса пул фавқулодда юрар дўконма-дўкон,
Айлар сарф бебилиска ҳовлиқмажон рафиқам.
Ошсиз уй бор, урушсиз уй йўқ, - дерлар мақолда
Шунда олар бетингдан кетиб имон, рафиқам.
Баъзан чиқиб фиғони фалакка, солур ғавғо,
Бир лаҳзада кўз ёши тизма маржон рафиқам.
Кўзга кўринса асл мол атаб яхши ниятга,
Дарров яшириб уни қилар гумдон рафиқам.
Яхши ният йўлдошдир, етарсан орзуйингга,
Болаларинг бахтига юргин омон рафиқам.
Эркаланиб фарзандлари асл она меҳридан,
Ўйнашар қувонишиб, кенг бир жаҳон рафиқам.
Ишдан ҳориб қайтганда бўлар доим парвона,
Ҳурматинг қўяр жойга, роҳатижон рафиқам.
Асабинг таранглашиб, турса ҳаёлинг қочиб
Ҳолинг сўрар авайлаб чин меҳрибон рафиқам.
Чақирурлар йиғинга, этиб тавон бошликка
Аёллар суҳбатига киргизар жон рафиқам.
Тангрим атоисидир - етказса шодонликка
Очилиб гул-лоладек кулар хандон рафиқам.
Ишлаб келганини пеш қилмай катта-кичикка,
Тезда ҳозирлаб хамир, чўзар лағмон рафиқам.
Шуҳрат, Фарҳод, Шавкатга ҳам Ҳуршида, Барнога
Очар эшик ҳармаҳал – дарбозабон рафиқам.
Ҳамма тинар, ухлашар, лек, тинмас бу улуғ зот
Доимо тик оёқда, ухлар қачон рафиқам ?
Аллаларди фарзандларин бедор бўлиб тунлари,
Эслаб ул алласини айтар ҳамон рафиқам.
Тонг сабо олиб келар унинг муаттар ҳидин,
Ажратолмай ҳайронман, гулми, райҳон рафиқам ?
Алишмам ҳар ғамзасин дилдор ёстиқдошимнинг,
Тўпласа зийнатларин Ҳинду-Эрон, рафиқам.
Ҳаёт ўнқир-чўнқири буколмади сабрингни,
Йигирма бир Помирдек, ошдинг давон рафиқам.
Фикри бузуқ анди ва беҳаё ифлосларнинг
Тупур дангал афтига, келтир қирон рафиқам.
Илонбош, саватбош деб, ажратмас қариндошни,
Қўйчи, гапнинг қисқаси, яхши жувон рафиқам.
Камтар турмушимизда кўрмадим мен ёмонлик,
Билмам, ўтган ҳаётдан, балки, пушмон рафиқам.
Ёзаверсанг ҳикматин, ҳам яхшилик сифатин
Бўлар ўқувчига бир катта достон рафиқам.
Анвойи гуллар ичра сара Раъно гули сен
Саттор бандининг гули-ҳури-ғилмон рафиқам.
Категория: SMS JONLI SHERLAR | Добавил: resu1966 | Теги: ota, OILA, farzand, rafiqa, sevgi, hurmat, Aziz, ONA
Просмотров: 533 | Загрузок: 0 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 resu1966   (2014.05.11 20:24)
Шеър Абдусатторхўжа Абдураҳмоновнинг рафиқаси Ёдгор (Раъно) Одилхўжаевна Абдураҳмоновага бағишланган. Бугун, яъни 4 май 2014йилда Ёдгор (Раъно) Одилхўжаевна Абдураҳмонова 77 баҳорни қарши олдилар. Уларга бахт-саодат, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва фарзандлари-навара-авараларининг роҳатини кўришларини тилаб қоламиз.

Фарзандлари: Шуҳрат Абдураҳмонов, Хуршида Валиева, Шавкат Абдураҳмонов, Барно Абдураҳмонова ва Фарҳод Абдураҳмонов.

O`ZBEK QIZLARI AXVOLI +18

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
LOGIN:
PAROL:
Реклама.
Forum Faollari
  • JAHONGIR
  • ๑۩۩๑UnversalUzbek๑۩۩๑
  • ALI-90
  • MUSILMON
  • GENERAL
  • Fast-ForWarD
  • ♣GUBERNATOR♣
  • Uzbek
  • Nigi{JON}
  • Bek_Arab
  • ★ZumRAshA★
  • Farab
  • -=★_BmS_★=-
  • MiRzO_BoY
  • МаRмелаDка
  • Odil-oxran
  • _-SuPeR_BoY-_
  • Ali4742
  • M@STER
  • Karen_uz
  • Поиск
    2017 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz