DUSHANBA, 2017.05.29, 15:32
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1172

Статистика

XOZIR SAYTDA 41
MEXMON 33
FOYDALANUVCHI 8
RoxNeosot, HaiNubareme, Homspeesee, Haituidill, Stevenshato, Mereguife, Davidvub, Berpelry
Главная » 2015 » Ноябрь » 18 » Беш ойлик гўдак сабоғи
23:13
Беш ойлик гўдак сабоғи

Россияда ФМХ томонидан ўтказиладиган рейдлар чоғида муҳожирларнинг фарзандлари тортиб олинади ва болалар уйига топширилади. Ота-оналари ойлаб югуриб, ўз фарзанди учун хужжат йиғиб болаларини оладилар. Бу ҳолат яқингача, аниқроғи, Умарали Назаров фожеасигача юзага чиқмай келаётганди.

14 октябрь куни 5 ойлик тожикистонлик гўдак Умарали Назаров ана шундай рейдларнинг, ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг, миллатчилик ва адолатсизликнинг қурбони бўлди... 
Шу йилнинг 13 октябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Адмиралтейский тумани Федерал Миграция Хизмати ходимлари Лермонтовский проспектда рейд ўтказишди. Шу ҳудудда яшовчи тожикистонлик муҳожирларнинг ижара уйига кириб, у ерда яшовчиларнинг хужжатларини текширишди. Оила бошлиғи Рустам Назаров ишда, уйда эса унинг онаси Меҳринисо Назарова, рафиқаси Зарина Юнусова ва укаси Далер Назаровлар бор эди.

 

ФМХ ходимлари текширув пайтида Зарина ва Далернинг миграция қонунчилигини бузганлигини аниқлади. Аниқроғи, Заринанинг вақтинчалик истиқомат ҳуқуқини берувчи ҳужжатининг амал қилиш муддати ўтиб кетганди.

Зарина узоқ вақт фарзанд кўра олмай, даволаниш учун Санкт-Петербургга келганди. Даволаниш натижа берди, у ҳомиладор бўлган вақтда ҳужжатидаги кетиш муддати келиб қолганди. Узоқ кутилган чақалоқ туғилиб, 5 ойлик бўлганида Зарина Тожикистонга қайтиб кетиш учун авиабилет олинди. Аммо кетиш санасига атиги бир неча кун қолганда бу воқеа рўй берди. Қўлидаги кетиш чиптасига қарамай, уни ва Далерни полиция бўлимига олиб кетишди. Заринанинг қўлида 5 ойлик чақалоғи Умарали ҳам бор эди.

“Полиция идорасига кирганимиздан сўнг, катта лейтенант унвонли аёл бизни сўроқ қила бошлади, - дейди 17 ёшли Далер Назаров. - Зарина русчани билмагани учун мен жавоб бердим, таржимон йўқ эди. Сўроқ вақтида Умарали оч қолиб йиғлай бошлади. Шу пайт акам (Рустам Назаров) қўнғироқ қилиб қолиб, ўғлининг йиғлаётганини эшитди. Бола нега йиғлаётганини сўради. Зарина идишдаги бўтқасини ичирмоқчи эди, совиб қолган экан. Кейин у ўгирилиб эмиза бошлади. Лейтенант кимнинг боласи эканлигини сўради, мен акам ва Заринанинг фарзанди эканини, ҳужжатларимизни ҳозир онам олиб келишини айтдим. Шу пайт ФМХ бўлими ходимларидан бири кириб, Зарина ортидан юришини айтди. Мен таржима қилдим. Зарина ўрнидан турди, қўлида Умарали бор эди. Катта лейтенант Заринанинг ёнига келиб, қўлидан чақалоғини торта бошлади. Зарина маҳкам ушлашга ҳаракат қилди, аммо лейтенант Умаралини Заринадан куч билан тортиб олди. Зарина жуда қўрқиб кетганди, индай олмади...

Шундан сўнг ФМХ бўлими ходими Заринани қаергадир олиб кетди. Мен эса катта лейтенант, уни қўлида Умарали билан навбатчилик бўлимида кирдик. Лейтенант бола билан хонага кириб кетди, мен йўлакда қолдим...”

Зарина полиция идорасидан суд маҳкамасига олиб борилди ва 5 соатдан ошиқ вақт ушлаб ўтирилди. Сўнг у ерда Зарина Юнусова маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга 5000 рубль жарима ва 15 кун ичида мамлакатдан чиқиб кетиш жазоси тайинланди.
Бу вақтда полиция ходимлари гўдак юзасидан “ташландиқ ва адашиб қолган бола келтирилгани юзасидан далолатнома” тузиб, уни “Тез ёрдам”га топшириб юборишди. Чақалоқни Цимбалина номли касалхонага элтиб, жойлаштиришди. Полиция биноси ёнида болани талаб қилиб турган отаси ва бувисини эса ичкарига киритишмади.

“Бола ташландиқ ҳам, адашган ҳам, қаровсиз қолган ҳам эмасди, - дейди РФ инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамияти бўйича Кенгаш аъзоси Евгений Шаблинский. - Полициянинг бундай далолатнома тузишга ҳаққи йўқ эди. “Тез ёрдам” чақириш учун ҳам асос бўлмаган”

Зарина эса суддан чиқиши билан ўғлини излай бошлади. Эри Рустам Назаров, қайнонаси Меҳринисо Назаровалар билан бирга полиция эшигида эмизикли гўдакни сўроқлашди. Аммо ҳеч ким Умарали Назаровнинг қаердалигини айтмади. Бутун оила ярим тунгача чақалоқни излаб, дарак топмадилар.

Эртаси (14 октябрь) куни тонгда Назаровлар оиласига телефон қўнғироғи бўлди ва 5 ойлик чақалоқ Умарали Назаровнинг Цимбалина касалхонасида вафот этганини айтишди.

Гўдакнинг отаси Рустам Назаров онаси Меҳринисо билан касалхонага етиб боришди, аммо у ерда Умарали ўликхонага юборилганини билдиришди. Ўлими сабабини эса айтиша олмади. Ҳаттоки, гўдак қайси ўликхонага жўнатилмагани айтилмагани боис, Назаровлар 3 кун Умарали жасадини излашди. Ниҳоят, Рустам 17 октябрь куни Екатеринский проспектдаги ўликхонада чақалоғининг совуқ дийдорини кўришга муваффақ бўлди.

“Унинг юзида, лабининг атрофида қон изларини, кўзлари ёнида кўкимтир доғларни кўрдим”, дейди Рустам Назаров.

Гўдакнинг бевақт ўлими кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортди. Минглаб тожикистонлик муҳожирлар Петербургдаги консуллик олдида намойишга чиқдилар, ижтимоий тармоқларда эътирозларини билдирдилар. Бино ёнига гуллар ва ўйинчоқлар келтиришди, жамоатчилар пикетлар уюштиришди. Умарали Назаровнинг ўлими бўйича холис текширув ўтказишни талаб қилишди. Россия ва Тожикистон ОАВ лари деярли кунда бу фожеа билан боғлиқ тафсилотларни бериб бордилар, жамоатчилик арбобларининг фикрлари баён этилди, халқ орасида тўхтовсиз баҳсу мунозаралар юзага келди.

Умарали Назаровнинг жасади эса ҳамон ўликхонада эди. Ниҳоят, 3 хафтадан сўнг, 7 ноябрь куни суд-тиббий экспертизасининг хулосаси эълон қилинди: “Умарали Назаровнинг ўлими сабаби цитомегаловирусли инфекция”.

Аммо Умарали Назаров касалхонага жойлаштирилган заҳоти тиббий кўрикдан ўтказилиб, бола мутлақо соғлом деб топилгани касалхона хисоботида қайд этилган эди.

Айни пайтда Санкт-Петербург тергов қўмитаси томонидан РФ ЖК нинг 109 банди (эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) жиноий иш қўзғатилган. Россия президентининг болалар ҳуқуқи бўйича вакили Павел Астахов Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги ва Россия бош прокурорига 14 октябрь куни Цимбалина касалхонасида ўлган чақалоқ учун суриштирув ишлари ўтказишларини сўраб мурожаат этган.

30 октябрь куни Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон РФ ҳукумати вакиллари билан учрашувда 5 ойлик чақалоқ ўлими мавзусини кўтарди. РФ бош вазири Дмитрий Медведев бу масала “охиригача олиб борилиши” ўз назоратида бўлиши тўғрисида ваъда берган.

Жамоатчилик шов-шуви давом этаётган бир вақтда 12 ноябрь куни Санкт Петербург суди Умарали Назаровнинг онаси Зарина Юнусовани 5 сутка ичида мамлакатдан чиқиб кетиши бўйича қарор чиқарди. Адвокат ва ҳуқуқшуносларнинг Зарина марҳум ўғлининг тергов ҳаракатлари тугагунига қадар шаҳарда қолдиришга уринишлари зое кетди.

16 ноябрь куни тонгда Зарина Юнусова марҳум ўғлининг жасади солинган жажжи қути билан Душанбега учиб борди. Уни аэропортда ота-онаси ва яқинлари кутиб олиб, Файзиободга олиб кетишди. Шу куни Умарали Назаров она юрти Бобо Валига дафн этилди. Бир ойдан зиёд туз тотмаган, бир сўз демаган Зарина Юнусова дафн маросими чоғида “портлади”. Унинг фарёдига ҳар қандай юракни зирқиратади...

Орадан 2 кун ўтди. Адолат талабидаги инсонлар курашдан тўхтагани йўқ. Петербургда 200 нафардан зиёд кишилар иштирокидаги норозилик намойиши ўказилди, 136 мингдан зиёд киши Умаралининг ўлими тадқиқ этилиши талаб қилинган петицияга имзо чекдилар. 
Умарали Назаровнинг ўлими бутун инсониятга дарс бўлди. 5 ойгина умр кечирган гўдак олам аҳлига инсон қадри нечоғлик эканини, ҳаётнинг қийматини кўрсатиб кетди.

Унинг сабоғидан мудроқлар хушёр тортди, оқибат ҳақида ўйлашга мажбур қилди.
“Ҳужжатларим жойида эмасди, текшириб қолса, полиция боламни тортиб олмайдими?”, деган мазмундаги саволлар билан мурожаат қилувчилар кўпайди. “Умаралига ўхшаб ўлдириб беришса, нима қиламан?!” дея хавотир билан ёзишаяпти кўпчилик муҳожирлар.
Бу воқеа ҳар ким билан бўлиши мумкин, ҳамма вақт бўлиши мумкин.

Токи, Россияда миллатчилик деган иллат бор экан, токи миграция қонунларига амал қилинмас экан, токи ўз ҳуқуқингизни талаб қила олмас экансиз, бу фожеа такрорланмаслигига кафолот йўқ...

Қуйида Россияда фаолият кўрсатадиган машҳур журналистлар Максим Шевченко ҳамда Владимир Соловёвларнинг ушбу воқеаларга нисбатан муносабати, билдирган фикрларидан бохабар бўлишингиз мумкин:

 

 

Тожикистонда Петербургда вафот этган беш ойлик Умаралининг дафн маросими бўлиб ўтди.

Соҳиба Ҳайитбоева махсус Кун.уз учун тайёрлади.


Категория: QIZIQARLI | Просмотров: 574 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
LOGIN:
PAROL:
Реклама.
Forum Faollari
  • Nigi{JON}
  • ALI-90
  • JAHONGIR
  • ♣GUBERNATOR♣
  • Fast-ForWarD
  • MUSILMON
  • GENERAL
  • ★ZumRAshA★
  • Uzbek
  • Bek_Arab
  • Farab
  • -=★_BmS_★=-
  • MiRzO_BoY
  • МаRмелаDка
  • _-SuPeR_BoY-_
  • Ali4742
  • Karen_uz
  • ☺☻๑♣←OYBEK→♣๑☻☺
  • _★SinYaRita★_
  • CITY_HUNTER
  • Поиск
    Календарь
    «  Ноябрь 2015  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    30
    2017 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz