DUSHANBA, 2017.09.25, 08:24
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1095

Статистика

XOZIR SAYTDA 18
MEXMON 14
FOYDALANUVCHI 4
AlenaGop, YULDUZCHA93, AaronElumb, Muqaddam99
Главная » 2014 » Май » 4 » Биопаспорт ҳақида 5 маълумот ёхуд тизимдаги эътирозларга ечим
16:53
Биопаспорт ҳақида 5 маълумот ёхуд тизимдаги эътирозларга ечим

Шахсингизни тасдиқловчи энг асосий ҳужжат паспортга эҳтиётсизлик натижасида зарар етказилса, қандай чора кўрилади? Паспорт алмаштирилаётганда фамилиясини ўзгартиришни истаган шахслар учун махсус тартиб мавжудми? Хорижда йўқотса-чи? Муштарийларни қизиқтирган ана шу саволларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Б.Шорихсиев имзоси билан тақдим этилган жавоблар асосида ойдинлик киритамиз.

БИОПАСПОРТ УЙДА ҲАМ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ...

         Юришга имкони бўлмаган, ногирон ва қарияларга биометрик паспорт бериш қай тартибда амалга оширилади?

Дилором Солиходжаев,

Тошкент шаҳри

— Биометрик паспорт олишда Ички ишлар идорасида жойлашган маълумотларни йиғиш пунктига етиб кела олмайдиган ногиронлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида мобил станция хизмати йўлга қўйилган. Ушбу шахсларни яқин қариндошлари ариза билан мурожаат этган тақдирда, туман ёки шаҳар паспорт хизмати ходимлари мобил станция билан яшаш жойига боришади ва фуқароларнинг қўл-бармоқ излари ва унинг сурати туширилади, хужжатлар расмийлаштирилади, паспорт тайёр бўлгач эса фуқаронинг уйига олиб келиб топширилади.

АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН БИОПАСПОРТ ШАРТМИ?

         Олий ўқув юртларига мазкур йилда ҳужжатлар қабул қилишда фақат биометрик паспорт талаб қилинадими?

Нурбек Мансуров,

Наманган шаҳри

         — Паспорт олиш ёшига тўлган фуқаролар амалдаги паспорти билан ҳужжат топширишлари мумкин. Биометрик паспорт талаб этилмайди.

Маълумот ўрнида:

         Амалдаги қонунчиликка асосан, 16 ёшга тўлган фуқаролар фуқаролик паспортини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

БИОПАСПОРТСИЗ ХОРИЖГА ЧИҚОЛМАЙМАНМИ?

2014 йил июн ойидан чет элга чиқувчилар учун фақат биопаспорт талаб қилиниши муносабати билан вилоятлар паспорт столларида навбат кутишлар авж олмоқда. Айни пайтда айнан вилоятларда биометрик паспортлар бериш жараёни қай тартибда амалга оширилмоқда?

Ортиқ Боев,

Қашқадарё вилояти, Китоб тумани

— Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 февралдаги 24-сонли Қарорига биноан, фуқароларнинг хорижга чиқишлари 2014 йил 1 июлдан фақат биометрик паспорт билан амалга оширилиши белгилаб қўйилди. Бугунги кунда республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида рақамли рўйхат тартиби йўлга қўйилган бўлиб, ҳар бир шахсга берилган рақамда фуқарони қайси вақт мобайнида навбати келиши кўрсатиб қўйилган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида биометрик паспорт олиш учун навбатга ёзилиш тизими жорий этилган. Унда фуқаро интернет тармоғи орқали ҳужжатларни маълумотларни йиғиш пунктига юборади ва фуқарога қачон ва қайси вақт оралиғида мурожаат этиши юзасидан жавоб юборилади.

“ХОРИЖДА ЙЎҚОТДИМ...”

Хорижда паспортни йўқотган шахсга янги паспорт олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади? Паспорт бериш қанча муддат талаб қилади?

Тўрақул Бозоров,

Бухоро вилояти, Қоракўл тумани

— Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий ва вақтинча консуллик рўйхатига олинган фуқаролар паспортини йўқотган тақдирда, янги паспорт олиш учун консуллик муассасаларидаги маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

— белгиланган шаклдаги ариза;

— 35х45 мм ўлчамдаги фотосурат;

— паспортни йўқотиб қўйганлиги ҳақидаги маълумотнома;

— консуллик йиғими ва бошқа йиғими тўланганлиги ҳақида квитанция ((P/S: мазкур йиғимлар миқдори фуқаронинг қайси давлат ҳудудида ҳужжатни йўқотганлиги билан тавсифланади).

Ушбу тақдим этилган ҳужжатлар асосида маълумотларни йиғиш пункти аризачининг биографик маълумотларини электрон кўринишдаги қўл-бармоқ изларини йиғади, шахсни олд томондан рақамли форматда суратга олади ва паспортни расмийлаштириш учун талабнома тузиб, сўнг Давлат персоналлаштириш марказига жўнатади. Талабнома Марказга юборилганидан кейин паспорт хорижда ўн беш иш куни мобайнида берилади.

“ҚАЙТА РУЙХАТГА ҚЎЙМОҚЧИ ЭДИМ...”

Оилалиман, 3 нафар фарзандим бор. Яқинда уйимни сотиб, ота-онамнинг уйига пропискага қўймоқчи бўлдим. Аммо паспорт бўлимига борсам, шу уйда рўйхатда турадиган, ҳозирда Россияга ишлашга кетган синглим ва укамнинг паспортидан нусха кераклигини айтишяпти. Шу асослими?

Наргиза Рустамова,

Бухоро вилояти, Қоракўл тумани

— Амалдаги қонунчиликка асосан, фуқаролар доимий ва вақтинча яшаш жойида рўйхатдан ўтишлари шарт. Фуқаро яшаши мўлжалланаётган жойга доимий руйхатдан ўтиши учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

— белгиланган шаклдаги ариза;

— фуқаронинг паспорти;

— 3-шакл бўйича ариза;

— туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган, ота-онасидан, васийларидан ёки ҳомийларидан алоҳида яшайдиган шахслар учун);

— контракт асосидаги ҳарбий хизматчининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома (казарма, кемадан ташқарида яшовчи ҳарбий хизматчилар учун);

— турар жой ҳужжатлари;

— давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (P/S: айни кунда мазкур бож миқдори амалдаги энг кам иш ҳақининг ярим бараварини ташкил этади).

ТАҲРИРИЯТ ИЗОҲИ: демак, фуқарога нисбатан талаблар асоссиз. Негаки гувоҳи бўлганингиздек, тақдим этилган маълумотлар фуқаро доимий рўйхатдан ўтмоқчи бўлган манзилда доимий рўйхатда турганларнинг ҳужжатлари нусхаси талаб қилинмайди.

Маълумот ўрнида...

Ҳали 16 ёшга тўлмаган ва ота-оналари (васийлари, ҳомийлари) билан бирга яшайдиган болаларни рўйхатдан ўтказиш туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича улар ҳақидаги маълумотларни уй дафтарларига (рўйхатдан ўтказиш карточкаларига) киритиш орқали амалга оширилади.

ХУЛОСА ЎРНИДА...

Ўзбекистон фуқаролари нафақат мамлакат ҳудудида, балки унинг ташқарисида ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳимоясида бўлиши Конституциямизда ҳам белгилаб қўйилган. Шундай экан, биз ҳам бу борадаги давлат ҳимояси кафолатини унутмаган ҳолда, уни асраб-авайлаш, бу борадаги қоидаларга қатъий риоя этишимиз мақсадга мувофиқдир. Ҳа, айтганча, агар сизнинг ҳудудингизда айнан паспортни расмийлаштириш ва тўловлар бўйича ортиқча оворагарчиликларга йўл қўйилаётган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг (8-371) 231-48-10 ишонч телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Фарида ЭГАМБЕРДИЕВА тайёрлади


Категория: Новости Узбекистана | Просмотров: 2577 | Добавил: SHAXZOD_M | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 6
6 Мавлуда1961   (2015.10.27 12:29)
Қизим неварам билан Ургут туманида (Самарқанд вил.) яшайди.биометрик паспорт учун кандай хужжатлар талаб қилинади.Жозмон қишлоғида прописка қилинган

5 FARRUH_6777   (2014.05.04 15:44)
малумот учун рахмат smile

4 ღღღSHAYDOღღღ   (2014.05.04 13:06)
xm endimi... bza u pasp.ni olish un naqd 3 oylab kuttik dry

3 _DRIFT_   (2014.05.03 17:09)
Ортиқ Боев,

Қашқадарё вилояти, Китоб тумани

— Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 февралдаги 24-сонли Қарорига биноан, фуқароларнинг хорижга чиқишлари 2014 йил 1 июлдан фақат биометрик паспорт билан амалга оширилиши белгилаб қўйилди. Бугунги кунда республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида рақамли рўйхат тартиби йўлга қўйилган бўлиб, ҳар бир шахсга берилган рақамда фуқарони қайси вақт мобайнида навбати келиши кўрсатиб қўйилган. mani amakimam borakanu smile smile smile

2 BeYaZ_GuLum   (2014.05.03 17:06)
dry

1 BeYaZ_GuLum   (2014.05.03 17:06)
dry

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
LOGIN:
PAROL:
Реклама.
Forum Faollari
  • JAHONGIR
  • ๑۩۩๑UnversalUzbek๑۩۩๑
  • ALI-90
  • MUSILMON
  • GENERAL
  • Fast-ForWarD
  • ♣GUBERNATOR♣
  • Uzbek
  • Nigi{JON}
  • Bek_Arab
  • ★ZumRAshA★
  • Farab
  • -=★_BmS_★=-
  • MiRzO_BoY
  • МаRмелаDка
  • Odil-oxran
  • _-SuPeR_BoY-_
  • Ali4742
  • M@STER
  • Karen_uz
  • Поиск
    Календарь
    «  Май 2014  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
       1234
    567891011
    12131415161718
    19202122232425
    262728293031
    2017 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz