БИР ПИЁЛА СУТ ! - 17 Февраля 2014 - SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
DUSHANBA, 2017.03.27, 20:25
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Мини-чат
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1163

Статистика

XOZIR SAYTDA 14
MEXMON 13
FOYDALANUVCHI 1
Yaroslavexhaw
Главная » 2014 » Февраль » 17 » БИР ПИЁЛА СУТ !
06:25
БИР ПИЁЛА СУТ !
МУСЛИМА АЁЛЛАРдан
бўлсангиз...
МУСЛИМА ҚИЗ – ўз отаси учун
Жаннат эшикларини очади.
МУСЛИМА РАФИҚА - Эрнинг
эътиқод ва иймонини
тўлдиради.
МУСЛИМА ОНА- Жаннат унинг
оёғи остида бўлади.

Ота - онадан эрта етим қолган
Зокир тоғасининг тарбиясида
қолди. Аввалига гўдакнинг
кўнглига қараб меҳрибончилик
кўрсатиб келаётган келинойиси
тоға узоқ сафарга кетиши билан
айниди-қолди. Бола шўрлик на
тўйиб овқат еди, на усти кийимга
ёлчиди. Боланинг нафақа пуллари
эса рўзғор харажатларига кириб
кетади. Лекин шунда ҳам Зокир
мурғак қалби билан ўқишга ва
келажакда яхши инсон бўлишга
интилади. Одамларнинг уйида
дастёрлик қилиб, шунинг эвазига
юриш-туришига пул топиб юради.
Бугун ҳам шу мақсадда кўчага
чиқди.

...Эрталабдан совуқ забтига олган.
Аксига олиб иш тополмади шу
куни, болакай юравериб ҳоли
қолмади. Устига-устак қорни жуда
очқаб кетган. Шу яқин атрофдаги
уйларнинг биридан бирор егулик
сўрашга аҳд қилди. Минг бир
истиҳола ила тақиллатилган эшик
остонасида ёшгина жувон
совуқдан дир-дир титраётган
гўдакни аста ичкарига олиб кирди.

Зокир овқат сўрагани уялганидан
бир пиёла сув сўраш билан
чекланиб қўяқолди.
Қарангки, оқила аёл болакайнинг
асл мақсадини англади чоғи сув
ўрнига уни иссиққина сут билан
сийлади. Очликдан силласи
қуриган ҳалиги болакай иштаҳа
билан сутни ичаркан, бутун
вужудига илиқлик югурди. Нафси
ором олгач, сўради: - Холажон, сут
учун қанча тўлашим керак? Унга
жавобан: - Ҳеч қанча тўламайсан,
болажон. Онамиз бизларга қилган
савоб ишимиз учун ҳақ олишимиз
жоиз эмаслигини ўргатганлар, -
деди юз-кўзи меҳр нури билан.
«Ундай бўлса, менга кўрсатган
саховатингиз учун сизни дуо
қиламан», деди чин кўнгилдан
қувониб Зокир. Бу хонадон
остонасини тарк этар экан Зокир
ўзида нафақат жисмоний қувватни
ҳис қилди, балки меҳрибон ва
раҳмли Аллоҳга бўлган эътиқоди
ҳам кучайди.

...Орадан йиллар ўтди ва улар
яшайдиган қишлоқлар анча
ўзгариб кетди. Умр оқар сувдек
ўтди-кетди. Кечагина ёш ва дуркун
аёл энди нуроний ёшда. Танасидан
қувват, вужудидан саломатлик
кетган. Онахон қаттиқ дардга
чалинди. Даво умиди ёлғиз
Аллоҳдан. Қишлоқ дўхтирлари
унинг касаллиги сабабини
топишолмади ва шаҳар
марказидаги касалхоналардан
бирига йўлланма бердилар.
Шоядки, у жойда тажрибали
дўхтирларни Аллоҳ рўпара қилса.

Не бахтки, айнан ўша куни нуроний
момо борган шифо масканига
Зокир дўхтир тиббий маслаҳат
учун таклиф этилган эди.
Янги қабул қилинган бемор
манзилини эшитиб, дўхтирнинг
кўзлари чақнаб, юраги аллақандай
хаприқиб кетди. Қишлоқ номи унга
жуда таниш, ажиб хуш эшитилди.
Шу боисми, ҳеч иккиланмай хаста
аёл қошига ошиқди. Остона хатлаб
кирибоқ, малаксиймо момонинг
нурли юзига боқиб, ҳув ўша
йиллар ортда қолдирган гўзал
хотира жонланди хаёлида. Бу ўша
очликдан силласи қуриган
нимжонгина болакайга меҳр ила
сут тутиб, жонига оро кирган
ёшгина аёл...

Беморни текшириб, тиббий
маслаҳатхона бўлимига қайтар
экан дўхтир бор тажрибасини ишга
солиб, шу аёлнинг ҳали шифоси
тиббиётга ўрганилмаган дардини
енгиллатишга астойдил аҳд қилди.
Шу кундан бошлаб, бу беморга
ўзгача меҳр билан эътибор қарата
бошлади.
Аллоҳнинг инояти ила кўп
уринишлар самараси ўз
натижасини намоён эта бошлади.
Онахоннинг дардига шифо
топилди. Нуроний момога уйига
рухсат берадиган кун
яқинлашарди.

Зокир дўхтир
шифохона маъмуриятига
беморнинг шифо варақаси ҳисоб-
китобини аввал унга тасдиқ учун
кўрсатишларини қаттиқ
тайинлади. Ҳисобни олиб, нуроний
онахоннинг даволаниш учун
кетган харажатлари кўздан
кечирди ва қоғознинг пастига
алланималарни ёзиб, қўл қўйиб
бераркан, шифохона ҳисоб
қоғозини аёлга топширишларига
рухсат берди.

Конвертга солинган тўлов қоғозни
қўлига олаётган онахоннинг кўнгли
хижил, юрагида ғашлик. Шифохона
харажатлари анча баланд экани,
анчагина маблағ кетишини яхши
англайди. Ёлғиз боши билан катта
маблағни қайдан топсин шўрлик.
Шунда онахон Аллоҳга таваккул
қилди-да, конвертни дадил очди.

Кўзлар тўлов миқдори кўрсатилган
сатрлари излайди. Нигоҳлар
беихтиёр тўлов варақаси пастига
ёзилган сатрларга қадалди:

«Барча
харажатлар бир пиёла сут билан
тўлиқ қопланди».

Матн сўнгида
Зокир дўхтирнинг имзоси.
Бу сўзлардан тўлқинланган
онахоннинг хаёлида
кинотасмасидек, олис манзаралар
бир-бир гавдаланди: ўша бир
пайтлар эшиги олдида
мунғайибгина, кўзлари жавдираб
турган мурғак гўдак ... Ва бир пиёла
сут...
Аёл хурсанд бўлганидан йиғлаб
юборди. Қалби қувончдан яшнаб,
юзларини юваётган кўз ёшлари
ила аста пичирлади : «Эй меҳрибон
ва раҳмли Аллоҳим! Ўзингга шукр,
ўзинг хоҳлаган бандаларинг
қалбига меҳр ва саховат
уруғларини жойлагувчи Ўзингсан,
бандаларингнинг қалби ва онгу
шуури орқали азаматинг ва
қудратингни намоён этгувчи ҳам
Ўзингсан...».
Прикрепления: RASM 1
Категория: IBRATLI XIKOYALAR | Просмотров: 984 | Добавил: Abdulloh8858 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 __LUNATIK__   (2014.02.17 09:56)
OTA ONALARIMIZ. XARDOIM SOG BOSINLA. . .

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
LOGIN:
PAROL:
Реклама.
Forum Faollari
  • GENERAL
  • MUSILMON
  • JAHONGIR
  • ALI-90
  • Fast-ForWarD
  • Nigi{JON}
  • ♣GUBERNATOR♣
  • ★ZumRAshA★
  • Uzbek
  • Bek_Arab
  • Farab
  • -=★_BmS_★=-
  • MiRzO_BoY
  • МаRмелаDка
  • _-SuPeR_BoY-_
  • Ali4742
  • Karen_uz
  • ☺☻๑♣←OYBEK→♣๑☻☺
  • Счастье_Быть_Мусульманкой
  • CITY_HUNTER
  • Поиск
    Календарь
    2017 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz