ЭНГ ГЎЗАЛ ИСМЛАР - 29 Октября 2010 - SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
YAKSHANBA, 2014.08.31, 13:15
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Меню сайта
Block title
LOGIN:
PAROL:
Категории раздела
Мини-чат
Statistika
XOZIR SAYTDA 100
MEXMON 99
FOYDALANUVCHI 1
Faxri1289
Главная » 2010 » Октябрь » 29 » ЭНГ ГЎЗАЛ ИСМЛАР
22:29
ЭНГ ГЎЗАЛ ИСМЛАР

Аллоҳ таолонинг борлигига ишонган киши у Зотнинг гўзал исмлари ва сифатларини билиши керак. Мўмин-мусулмон банда дуо қилганида Аллоҳнинг гўзал исмларини тилга олиб илтижо этса, фазилатли бўлади. Энг гўзал исмлар («Асмаи ҳусна») Аллоҳникидир, Ундан бошқа ибодат қилинадиган илоҳ йўқ. Ҳақ таолонинг чиройли исмларига имон келтириш нолойиқ сифатлардан Аллоҳ таолони поклашни ҳам тақозо қилади.
Аллоҳ таолонинг гўзал исмларининг маънолари билан қисқача танишайлик:

1. Аллоҳ (жалла жалалаҳу) – бутун оламларни яратган Холиқ, барча махлуқот ва мавжудот сиғинадиган ягона маъбуд Исми Зотидир. У Зотдан бошқага нисбатан бу исм ишлатилмайди.
2. Раҳмон – яратган барча махлуқларига дунё ҳаётида раҳм қилувчи, неъмат берувчи.
3. Раҳим – охиратда фақатгина мўминларга меҳрибонлик қилувчи чексиз марҳаматли.
4. Малик – мулк (ҳақиқий подшолик) Уникидир. Ундан ўзга эга йўқ. Шунинг учун бандалар фақат Унга ибодат қилишлари лозим.
5. Қуддус – ҳар қандай айбу камчиликлардан мутлақ пок Зот.
6. Салом – барча айб ва нуқсонлардан омон, махлуқлар зулмидан омон Зот.
7. Муъмин – бандаларига зулмдан омонлик ато этувчи, Унга қуллик қилганларга савоб беришни ваъда этган Зот.
8. Муҳаймин – ҳамма нарсага шоҳид, асровчи, сақловчи. Ундан ҳеч нарса сир қолмайди.
9. Азиз – ҳамма вақт барчанинг устидан ғолиб, ҳеч қачон мағлуб бўлмаган, тенги йўқ қудрат эгаси.
10. Жаббор – яратганларининг ишларини ислоҳ этувчи, нуқсонларини тузатувчи.
11. Мутакаббир – ҳамма нарсадан улуғ.
12. Холиқ – оламдаги ҳамма нарсани ўз хоҳишига кўра яратувчи, мутлақ вужудга келтирувчи.
13. Бориъ – борлиқни, нарсаларни йўқдан пайдо қилувчи, вужудга келтирувчи.
14. Мусаввир – ҳамма нарсасини ўзи истаган сурат (шакл)да яратувчи.
15. Ғаффор – бандаларнинг айби (гуноҳи)ни Ўз фазли ила кечирувчи, ўта марҳаматли.
16. Қаҳҳор – енгилмас, ҳамиша ҳаммадан ғолиб, қудратли.
17. Ваҳҳоб – чексиз неъматларни ҳисобсиз, миннатсиз ато этувчи.
18. Раззоқ – ер юзидаги барча тирик мавжудотларнинг ризқларини етказиб берувчи.
19. Фаттоҳ – ҳақиқат билан ҳукм қилувчи, тўғри ҳукм чиқарувчи.
20. Алим – бўлган ва бўладиган, аввалги ва охирги, зоҳир ва ботин ҳамма нарсани билувчи.
21. Қобиз – истаган бандасининг ризқини камайтирувчи.
22. Босит – хоҳлаган бандасининг ризқини кўпайтирувчи.
23. Хофиз – ёмонни ер билан битта қилувчи; унга ибодат қилишдан бош тортганларни паст-латувчи, мартабасини туширувчи.
24. Рофиъ – мўминларнинг мартабасини кўтарувчи.
25. Муъизз – истаган бандасини (иззат, қувват, илм бериб) тўғри йўлга солиб, азиз ва мукаррам қилувчи.
26. Музилл – истаган бандасини (эгри йўлда юргани учун) хор қилиб, раҳматидан узоқлаштирувчи.
27. Самиъ – махфий ва ошкора гап ва шарпаларни (ҳатто кўнгилдан ўтган туйғуларни ҳам) доим эшитиб турувчи.
28. Басир – барча махфий ва ошкора нарсаларни доим кўриб турувчи.
29. Ҳакам – қатъий, (зулм ва жафодан мутлақ холи, рад этилмайдиган) мутлақ одил ҳукм қилувчи.
30. Адл – мутлақ адолат қилувчи.
31. Латиф – бандаларига Ўз эҳсонини (комил лутфу карами ила) етказиб берувчи. Барча нарсаларни билувчи.
32. Хобир – ҳамма яширин ва ошкор ишлардан хабардор.
33. Ҳалим – жазолашга шошмовчи.
34. Азим – ақл тасаввур қила олмайдиган даражада улуғ, буюк.
35. Ғофир – бандаларининг катта ва кичик гуноҳларини кечирувчи.
36. Шокир – бандаларини Ўзига тоатлари учун мақтовчи, савоб берувчи; бандаларининг тоатларини қабул қилувчи.
37. Алий – ҳар бир нарсадан юксак, ўхшаш ва тенгликдан пок.
38. Кабир – улуғлик, буюклик соҳиби.
39. Ҳафиз – ҳамма нарсага шоҳид, ҳамма нарсани паноҳида асровчи.
40. Муқит – ҳар бир нарсага қодир.
41. Ҳасиб – ҳар бир нарсадан ҳисобот сўровчи.
42. Жалил – энг улуғ, буюк.
43. Карим – неъмат берувчи.
44. Рақиб – ҳар бир ишни кузатувчи; ҳамма нарсани (ҳеч бир заррани қўймай) назорат остида сақловчи.
45. Мужиб – дуоларни ижобат қилувчи.
46. Восиъ – фазли, марҳамати кенг.
47. Ҳаким – ҳикмат соҳиби; ҳар нарсанинг ҳақиқатини билувчи.
48. Вадуд – яхши кўрувчи.
49. Мажид – улуғлик ва шараф эгаси.
50. Боъис –ўликларни қайта тирилтирувчи.
51. Шоҳид – ҳамма нарсага гувоҳ.
52. Ҳаққ – ҳақиқий Тангри.
53. Вакил – ҳамма нарсани бутунлай тасарруф этувчи, бошқарувчи.
54. Қавий – куч ва қувват эгаси.
55. Матин – кучли.
56. Валий – мўмин бандаларининг ҳимоячиси, уларга ёрдам берувчи.
57. Ҳамид — ҳамд, сано ва барча мақтовларга лойиқ ягона Зот.
58. Муҳсий – барча махлуқот ва мавжудотларнинг ҳисоб-китобини яхши билувчи.
59. Мубдиъ – барча нарсаларни ҳеч бир намунасиз йўқдан яратувчи.
60. Муъийд – махлуқотларини ўлганларидан сўнг, яна қайта аслига қайтарувчи.
61. Муҳйи – тирилтирувчи (барча махлуқотларига жон бериб, тирилтирувчи).
62. Мумит – ўлдирувчи (барча жонзотларни ажаллари етганида ўлдирувчи).
63. Ҳайй – азалий ва абадий тирик.
64. Қаййум — махлуқотларини доим назорат ва ҳимоя қилувчи.
65. Важид – ҳожатсиз, қудратли.
66. Можид – шавкат, шараф, улуғворлик ва иззат эгаси.
67. Воҳид – танҳо, тенги ва ўхшаши йўқ.
68. Самад – ҳожатларни раво қилишга қодир бўлгани учун ҳожатлар сўралгувчи.
69. Қодир – азалдан ҳар нарсага қодир, чексиз қудратли.
70. Муқтадир – ҳар нарсага қудрати етгувчи.
71. Муқаддим – истаган бандасини (ва нарсасини) хоҳлаганидан олдинга қўювчи.
72. Муаххир – истаган бандасини (ва нарсасини) хоҳлаганидан орқага қўювчи.
73. Аввал – азалий; ҳамма нарсадан олдин бор бўлган; борлигининг бошланиши йўқ.
74. Охир – абадий; ҳамма нарса йўқ бўлиб кетганида ҳам қолувчи; борлигининг ниҳояси йўқ.
75. Зоҳир – борлиги очиқ-ойдин; борлигига ҳар бир нарса далил; ҳамма нарсадан ғолиб.
76. Ботин – кўзлар кўролмайдиган; барча яширин нарсаларни билувчи.
77. Волий – барча нарсани бошқарувчи. Ҳимоя қилувчи.
78. Мутаъол – қудрати, улуғлиги ҳар нарсадан улуғ; ҳар нарсани бўйсундирувчи.
79. Барр – рост сўзловчи.
80. Таввоб – бандаларининг тавбаларини қабул қилувчи.
81. Мунтақим – золим ва осийларни жазоловчи.
82. Афувв – кечирувчи.
83. Рауф — ўта меҳрибон.
84. Моликул мулк – коинотдаги барча мулкнинг танҳо эгаси.
85. Зул Жалоли вал Икром – улуғлик ва камол эгаси; барча нуқсонлардан пок.
86. Муқсит – одил; адолат билан ҳукм қилувчи.
87. Жомиъ – одамларни қиёмат куни тўпловчи.
88. Ғаний – ҳеч бир эҳтиёжи йўқ.
89. Муғний – хоҳлаган бандасига бойлик берувчи.
90. Мониъ – хоҳлаган бандасини бойликдан маҳрум этувчи. Асрагувчи.
91. Зорр – зарар етказаувчи.
92. Нофиъ – фойда етказувчи.
93. Нур – борлиқни мунаввар, нурли этувчи.
94. Ҳодий – тўғри йўлга, ҳаққа бошқарувчи.
95. Бадиъ – нарсаларни йўқдан яратувчи.
96. Боқий – доим бор.
97. Ворис – борлиқдаги барча нарсалар вориси, эгаси.
98. Рашид – тўғри йўлга бошловчи.
99. Сабур – жуда сабрли, жуда ҳалим.

«Асмаи Ҳусна» – Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари маънолари билан танишгач, Унинг барча исм ва сифатлари азалий эканини билдик. Аллоҳ таоло Ўзи яратган борлиқлардан ҳеч бирига ўхшамайди. Унинг билиши бизнинг билишимизга, Унинг қудрати бизнинг қудратимизга, кўриши бизнинг кўришимизга, эшитиши бизнинг эшитишимизга, сўзлаши бизнинг сўзлашимизга ўхшамайди...
Ё Аллоҳ! Бутун сифатларинг ва исмларинг ҳурмати, бизларни розилигингга эриштир, Сени камоли маърифат ила танимоқни бизларга осон айлагин!



O`ZBEK ISMLARI MANOLARI HAQIDA SHU JOYDAN BILIB OLISHINGIZ MUMKIN

Ushbu saytda o‘zbek ismlarning ma’nosi haqida ma’lumot beriladi.

Jami 14580 ta ism!



Категория: ISLOM | Просмотров: 11379 | Добавил: JAVOXIR | Теги: ГЎЗАЛ, энг, ИСМЛАР | Рейтинг: 3.7/3
Всего комментариев: 0
ISMINGIZ *:
Email ADRESINGIZ:
WWW:
QO`SHIMCHA KODLAR *:




Форма входа
Привет, Гость
Зарегистрируйтесь или авторизуйтесь и получите все приемущества сайта.
Логин:
Пароль:
BIZGA QOSHILING
Intervyu
SMS SHERLAR
SAYT FAOLLARI
  • GENERAL
  • ★ZumRAshA★
  • MUSILMON
  • ♣GUBERNATOR♣
  • Fast-ForWarD
  • Nigi{JON}
  • ALI-90
  • Bek_Arab
  • Uzbek
  • Farab
  • MiRzO_BoY
  • -=★_BmS_★=-
  • МаRмелаDка
  • Ali4742
  • Karen_uz
  • ☺☻๑♣←OYBEK→♣๑☻☺
  • _-SuPeR_BoY-_
  • CITY_HUNTER
  • _MAFIYA_
  • Счастье_Быть_Мусульманкой
  • 2014 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz
    uzbek.mobiВсе о
Душанбе