GM UZBEKISTAN АВТОМОБИЛЛАРИ НАРХЛАРИ ОШИШИНИ ТАСДИҚЛАМАДИ

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида ҳамда айрим сайтларда GM Uzbekistan компанияси ўзи ишлаб чиқараётган автомобилларнинг нархларини ошириши ҳақида хабарлар тарқалди. Sputnik мухбири ушбу хабарлар ҳақиқатга қанчалик яқинлигини аниқлаш мақсадида компания билан боғланди.

Компания ходимининг маълум қилишича, GM Uzbekistan ҳозирча автомобиллар нархларини ошириш борасида ҳеч қандай чора-тадбирни кўзда тутмаган. Суҳбатдош автомобиллар нархлари ошиши ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлигини ҳамда компания билан боғлиқ ҳар қандай хабар GM Uzbekistanнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида маълум қилинишини билдирди.

Категория: Avtomobil dunyosi | Просмотров: 17 | Добавил: Ganisher | Теги: GM UZBEKISTAN АВТОМОБИЛЛАРИ НАРХЛАР
«Betakror.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться

АВТОРИЗАЦИЯ НА САЙТЕ