SESHANBA, 2017.09.26, 00:31
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1191

Статистика

XOZIR SAYTDA 22
MEXMON 19
FOYDALANUVCHI 3
Bennytup, MUHAMMADBOBUR, BrettEroda
Главная » 2014 » Октябрь » 10 » кайгули севги киссаси.
01:58
кайгули севги киссаси.


Бу вокеага якинда роппа-роса
бир йил булар экан, дея гап
бошлади Султон исмли йигит.
Ушанда ёшим йигирма саккизда
эди. Мен одатдагидай ишга
шошилиб турдим. Хатто аёлим
тайёрлаган эрталабки чойни
ичмай:
- Нилуш хафа булма, ишга кеч
коляпман. Тагин хамкасбларим,
«Рахбаримиз булиб кеч келади»
деб карашларини хохламайман…
Аёлим огироёк. Ойимларни хай-
хайлашларига карамай сахарлаб
туради. Уйдагилар дастурхон
атрофига йигилгунича эрталабки
чойни тайёрлайди. Ойимлар билан
дарвозахонага чикиб, йулим
хатарсиз булиши учун кулини
дуога очади. Хуллас Худога
шукрки, оиламдан кунглим
хотиржам…
Ишим эса реклама хизматлари
билан боглик. Икки йилдан бери
реклама агентлигида бошкарувчи
лавозимида иш юритаман. Шунинг
учун рулда булсам хам, хаёлан
олинган буюртмаларимга ранг
бераман. Хамкорларим шартнома
тузишса, нималар дейишимни
уйлайман, кискаси кандай килиб
офисга етиб келганимни
сезмайман.
Хонамга киргач одатдагидай
шахсий компьютеримни
интернетга улаб, «Mail Agent»
программасини очдим. «Сизга хат».
Яна буюртмани кабул килдим. Кун
буйи телефон жиринглайди,
интернетдан реклама дизайни
учун расмлар карайман, тайёр
буюртмаларнинг камчиликларни
айтаман, вакти келганда
асабийлашиб, соат олти
булганини сезмай чарчайман…
Офисда кадам товушлари
камайгач, «Мой мир»га кирадим.
Келган хатларга жавоб бериб
булгач, «Мои гости» сахифасини
очдим. Сахифа очилиши билан,
«Qaysar_qiz» «nickname» сохибаси
негадир диккатимни тортди. Мен
хам иккиланмай унинг оламига
ташриф буюрдим. Анкетадан
йигирма уч ёшлиги курдим.
«Коротко о себе» дарчасида:
«Хамма билан самимий, очик
булишга харакат киладиган оддий
кизман. Аммо узимдаги барча
хиссий, инсоний фазилатларни
мужассамлаштирган холда сизга
сирли туюлишим мумкин…».
Беркитмайман, бу сузларни мени
бефарк колдирмади. «Фото со
мной» папкасини очишга
шошилдим. Кош-кузлари кора,
истарали, кулгичлари узига
ярашган кизалок компьютердан
менга жилмайиб турарди.
Ишонасизми шу тарика канча вакт
утирганимни билмайман.
Астафируллох дейман узимга-узим,
интернетдаги севгига
ишонмасдинг-ку, булмасам бу ерда
канчадан-канча кизларни
курганман. «Qaysar_qiz» нимаси
билан мени узига тортаётган экан?
Ёки истаралилигими? Уйда гулдай
аёлим кутиб утирганида,
хаёлларим бир тарафдан узимга
кулгилидай туюлди.
Коровул билан хайрлашиб
машинамга утирдим. Йулда
кетяпман-ку, хаёлларим уша кизда.
У билан куришмаган, гаплашмаган
булсам нимасини уйлайман? Хозир
нима килаётган экан? Соат хам,
алламахал булиб колган. Ухлаяпти,
эртага укишга боради. Кизика,
ернинг кайсидир бурчагида бир
инсон, сиз хакингизда уйлайдию,
сиз эса хеч нарсани хис
килмайсиз…
Хаёллар хам кизик. Мен
канчалар уни уйламай десам,
янада купрок унга
богланаётганимни сездим. Эртаси
куни интернетга кириб «Mail
Agent» программасини очдим.
«Qaysar_qiz» «onlayn»да утирган
экан. Сирли кизга ёзишни
бошладим. Аммо хаммаси
шунчалик жиддий тус олиб
кетишини хаёлимгаям
келтирмаганман. Салом-аликдан
сунг:
-Балки якиндан танишармиз?-
дедим мен.
-Майли, факат бир-биримизга
сирли буламиз.
-Нимага сирли?
-Канчалик сирли булсангиз,
шунчалик инсонни кизиктирасиз.
Кейин интернетда кузим кузизга
тушмайди. Муносабатларнинг
хаммаси хаёлий.
-Исмингиз нима?
-Узини «овотти» деб уйламангу,
сир була колсин.
-Майли, унда исмингиз
вактинчалик «Ча» була колсин.
-Нимага «Ча»?
-«Ча» хамма нарсага «ча»
кушимчасини кушсангиз, уша
айтаётган нарсангизни кичкинаси
булади. Мен хам сизни каттамас,
кичкинарок тасаввур киламан,-деб
хазиллашдим.
-Мен кичкина эмас, катта булсамчи?
Унда канака исм куясиз?
-Хоп, унда сизни опоки дейман
буладими?
-Вой, кичкина опокила хам булади.
Сизга коил, мантикан,
сухбатдошингизни сирли
булишига карамай, сузидан
ушламокчимисиз?
- Жуда хам шаддод экансиз-ку.
-Исмим Рухсора, танишганимдан
хурсандман :)
Биринчи сухбатимиз ана шундай
кизик хазиллар билан
бошланганди. Бора-бора унга
урганиб колдим. Рухсоранинг
ташки гузаллигиданам, ички олами
мени кундан-кунга хайратга
соларди. Гап-сузлари, дунё
карашининг кенглиги. Оллохга
булган мухаббати, самимий
тилаклари, дуо килиши хамма-
хаммаси…Энди хонамда соатлаб
уни «onlayn» булишини кута,
тушликни хам эсдан чикарардим.
Уйга машинада кетаётиб, иш билан
«параллельно» Рухсорани
уйлайман. Лекин виждоним икки
ут орасида кийналарди. Оилали
инсонман. Аёлим огироёк. Нилушга
бор мехримни берсам-да, кузига
карашга кийналардим. Рухсорани
эса бундан хабари йук. Уни хам
менга бефарк эмаслигини
сезганман. Аммо Рухсорани
йукотиб куйишдан жуда-жуда
куркардим. Бир куни иккимизнинг
сухбатимиз учун янги номер олдим.
Иккита кул телефоним булса, бири
чунтагимда турарди. Иккинчисини
эса, компьютер колонкалари ёнига
куйиб куярдим. Сабаби Рухсорадан
смс келса, колонкалардан «помех»
кетарди. Шунда юрагимнинг уриш
пульсини, бармокларимгача хис
килардим. Чунки «Рухсорадан смс
келяпти»…
Бир хафта, мени хаётимни тубдан
узгартириб юборди. Ёшим ундан
катта булсада, сухбат оркали
Рухсорадан куп нарсаларни
ургандим…Кейин учрашувга
таклиф килдим. Бошида рад этди.
Аммо юрагимдаги мухаббатим рост
эканлиги, хеч булмаса бир бора
куришишимизни илтимос кила
кундирдим. Биз учрашдик.
Хаётдаги Рухсора расмдаги
Рухсорага ухшамасди. У хаётда
чиройлирок экан. Кузимиз-
кузимизга тушганда хаяжонланиб
кетсакда, бир-биримизга
бирдирмасликка харакат
килардик. Кафега кирганимизда
хам мендан кура у куп гапирар,
харакатларини, кош чимиришини
томоша кила жилмаярдим.
Куриниши жиддий булгани билан,
жуда шух ва шаддод киз эди. Энди
биз тез-тез учрашардик. Куз фасли
булгани учун бир зумда кеч
тушади. У билан бирга булсам
хамма нарсани эсдан чикарардим.
Катта шахарни кечгача бирга
айланиб, хазиллаша, бакириб
кулардик…Бу бахт узокка
чузилмаслигини билсамда,
хакикатни очиш вакти хали
келмади деб нотугри уйлаган
эканман…
Офисда мажлисни тугатиб,
ташкаига чикдим. Кул телефоним
жиринглади. Карасам Ойимлар!
«Углим табриклайман, кизли
булдинг…» Хурсандлигимдан
кандай килиб югуриб машинага
утирганиму, гул олганимни
билмайман. Тезлик билан
касалхонага етиб бордим. Палата
эшигини очганимда Нилуш хам,
хамшира киз хам, кириб
келганимни сезишмади. Уларнинг
сухбати авжида экан:
- Султон акамлар киз тугилса,
исмини Рухсора куямиз деганлар…
Ия ана узлари хам келдилар-ку…
Кулимдаги гулни караватнинг бир
четига куйиб кизимга кардим.
Кизим, менинг кизим! Нилушнинг
кулларида ухлаб ётган
жажжигина чакалокнинг
кулларидан упдим. Кизим ширин
ухлаб ётарди. Кейин нимадир
демокчи булиб, хамшира кизга
юзландим. Юзландиму, ер устида
турганим эсимдан чикиб кетди. Не
куз билан карайки, каршимда
Рухсора турар эди. Нигохларимиз
тукнашди. Хаёлларим остин-устун
булиб кетди. Рухсоранинг кузлари
ёшга тулишни бошлаган булса-да,
негадир узини йукотгани йук.
«Сизларни холи колдираман», дея
ташкарига отилди. Аёлим эса
Рухсорани мактай бошлади. Кизим
дунёга келаётганида бош
шифокорга ёрдамлашгани, кули
енгиллиги, албатта мен хам
«рахмат» деб куйишим
кераклигини айтди. Ичимдаги
огрикни, кандай холатга
тушганимни сизга сузлар билан
таърифлаб бера олмайман…
Касалхонадан чикиб кетаётиб,
Рухсора утирадиган хонани топиб
эшигини такиллатдим. Хеч ким
жавоб бермагач, узим хонага
кириб бурчакда йиглаб утирган
Рухсорани куриб, шундайин галати
холга тушдимки…у эса бошини
кутармай, пичирлаб факат бир
гапни кайтарарди «Илтимос
кетинг…»
…Эртаси куни эса почтамда
шундай хат турарди: «Мени
севасизми? Унда аёлингизни
кунглини олинг. Кизингиз
Рухсорани гулдай устириб,
бахтини куринг. Сиз узингиз
муносиб мехрибон умр ёлдош
топган экансиз. Уша куни ховликиб
палатага кирганингизда,
кузларингизда бахт, юрагингизда
оталик туйгуси барк урарди. Сиз
ота булдингиз! Худо сизларга
фарзанд ато этди. Оллохим
мархамат этган эканки,
фарзандингизни дунёга келишини
курдим. Кизингизни нозик
бармокчаларини, кулчаларини
упаётганингизда сизларга жудаям
хавасим келди. Кейин менга
юзланиб нимадир демокчи
эканлигингиз эсимда, бирдан
нигохларимиз тукнашди. Ичимдан
«Сиз?» деган садо отилиб чикмокчи
булганида, узимни зурга ушладим.
Сиз хайратлана менга тикилиб
турардингиз. Аллакачонок узилган
риштани сеза, кузим ёшга тулди.
Мен кузимни юмишни истамадим.
Ташкарига отилиб чикишни
хохлардиму, узимни яна тийдим.
Аёлингиз нигохларимизни сезмасин
дея палатани аста тарк этдим.
Хонамга етиб олгач, боядан бери
томогимни занжирлаган огрикни
куйиб юбордим. Мен йиглардим,
туйиб йиглардим. Бу алам ва
севинч ёшлари эди…
Бошка сиз билан хатлашмайман,
сиз хам хаммасини унутинг.
Аёлингизни урнига узимни куйиб
курдим. Качондир мен хам
кимнингдир аёли буламан. Бу дунё
кайтар дунё. Кайтишидан
куркаман…Бахтли булинг Султон
ака… »
Бу киз инсонми ёки инсон
киёфасига кирган фаришта?
Хакикатдан хам хаётда севги,
мухаббат туйгулари узгача, аммо
унданда масъулиятни хис этадиган
оила ва фарзанд бор. Мен эса
иккисини адаштира Рухсорани
дилини огритдим. Минг огрик
билан охирги хатимни унга
ёлладим:
«Кечир мени Рухсора. Нега такдир
мени шундай синади? Нега сени
олдинрок учратмадим? Биласанми
сен билан танишганимдан сунг
юрагимда сен…кучогимда эса
аёлим буларди. Унга вафоли умр
йулдош булишга, доимо кулиб
туришга харакат килардим. Караб
турардиму, ичимдаги огрикдан дод
деб бакириб юборгим келарди…
Гуё дилим тубида ухлаб ётган энг
огир мухаббат тулкини хозир куз
ёши билан ташкарига отилиб
чикадию…Тамом! Хаётимни остин-
устун килиб ташлаши хеч гап
эмасдай. Эсингдами, шахар
шовкинини согиниб, иккаламиз
катта кучаларни кечгача
айланардик. Сени жахлингни
чикаришни жудаям ёктирардим.
Кузларингга караб туймасдим.
Бугун иш билан шахарда юрсам,
хар бир бурчакдан сенинг овозинг
келаётганга ухшади. Овозингни
кумсаяпман. Ёлгиз колдим дегунча
эса, хаёлимда тинмай сенинг
суръатинг гавдаланаверади.
Ёнимда тургандай буласан гуё.
Каердандир шух овозингни
эшитаман. Кузларинг,
жилмайишинг…Ё Худо жинни
булдимми дейман гохо. Ишон,
телба булишнинг масофаси
унчалик хам узок эмас экан…
Юрагим биргина сени ширин
сузингга канчалар талпинишини
тасаввур эта олмайсан. Балки яна
учрашармиз, армон булган
мухаббатимизни такдирнинг
буюрган синовларида яна
эслармиз. Аммо унутма, сен мени
хаётимни ёритган юлдузисан. Сен
мени севишга ургатдинг. Биламан
хозир йиглаяпсан. Шу сузларни
яна бир бор такрорлашимга
ижозат бер. Гузалгинам, эркатойим
йиглама! Йигласанг, хидоят йулига
бошловчи, Раббимиз учун ЙИГЛА…
Илтимос мендан рози бул…»
Биласизми, мен ушанда
Рухсорани севсамда, аёлим билан
кизимни калбини ярим килиб кета
олмасдим. Менинг айбим билан
мухаббат армонга айланди.
Азоблана куз ёш тукан севги,
аллакачонок жон берган булсада,
Аллохдан бир ниятим ижобат
булишини доимо сурардим. Эртага
у турмушга чикади… шунда у
борган кошона нурга тулишини
жудаям хохлардим.
…Кайси куниям укамнинг монтаж
хонасига шошилиб кирдим. Стол
устида ёйилиб турган суръатлар
орасида, ок либос сохибасига
кузим тушди. Маликасини кулида
кутариб турган Шахзода ва умр
ёлдошига табссум хадя этаётган
келинчак… У гузал кузларнинг
ширин эгаси, Рухсора эди. Юрагим
яна бошкача уришни бошлади.
Рухсора жудаям чиройли келин
булибди! Кулимда бахтли никох
курган икки ёшнинг расмини
ушлаб яна ният килдим: «Уларни,
Аллох панохида асрасин…»
Прикрепления: RASM 1
Категория: IBRATLI XIKOYALAR | Просмотров: 3731 | Добавил: FARRUH_6777 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 4
4 BeYaZ_GuLum   (2014.10.15 03:18)
Vay tovba

3 FARRUH_6777   (2014.10.14 20:05)
хм wacko

2 21_Yigitcha_21   (2014.10.12 12:30)
Yomon bupti lekin

1 21_Yigitcha_21   (2014.10.12 12:29)
Konglimda bir yor
Quynimda bir yor

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
LOGIN:
PAROL:
Реклама.
Forum Faollari
  • JAHONGIR
  • ๑۩۩๑UnversalUzbek๑۩۩๑
  • ALI-90
  • MUSILMON
  • GENERAL
  • Fast-ForWarD
  • ♣GUBERNATOR♣
  • Uzbek
  • Nigi{JON}
  • Bek_Arab
  • ★ZumRAshA★
  • Farab
  • -=★_BmS_★=-
  • MiRzO_BoY
  • МаRмелаDка
  • Odil-oxran
  • _-SuPeR_BoY-_
  • Ali4742
  • M@STER
  • Karen_uz
  • Поиск
    Календарь
    2017 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz