PAYSHANBA, 2017.07.27, 04:38
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2250

Статистика

XOZIR SAYTDA 28
MEXMON 20
FOYDALANUVCHI 8
Ntvfpoulk, RoxNeosot, Artmonkaclalm, Mereguife, effiquelf, Injunk3j, Weismwef, Berpelry
Главная » 2014 » Март » 4 » Кимга тўй, кимга...
14:32
Кимга тўй, кимга...
Кимга тўй, кимга...
Никоҳ тўйи икки ёш ҳаётидаги энг
улуғ маросим. Бироқ кейинги
пайтларда никоҳ тўйларининг
дабдабали тус олиб, бачканалашиб
бораётгани ва ҳатто гоҳида
фожеага айланаётгани ташвишли
вазиятни юзага келтирмоқда.
Тўйлардаги ичкиликбозлик,
тартиббузарликлар ҳақида кўп
ёзиш мумкин. Ҳисобот билан ҳеч
нарса ўзгармайди. Гарчи ичкилик
барча иллатлар, барча кулфатлар
сабабчиси бўлса-да, мен умуман
никоҳ тўйининг бошқа
муаммолари ҳақида
тўхталмоқчиман.
Аввало никоҳ маросими бўладиган
кундаги саёҳат ҳақида.
Автомашиналар картежи шаҳар
кўчаларидан узундан узун бўлиб
ўтар экан, йўл ҳаракати
хавфсизлигини издан чиқаради.
Автомобиллар ва йўловчилар
қатновига ҳалақит беради. Бу ҳам
етмаганидек автосигналлар билан
бонг уришиб бутун шаҳар тинчини
бузишади. «Тико»
автомашинасининг орқасини очиб
ўтириб олган видеокамерачи эса
бу «оломон»ни тасвирга туширади.
2005 йил Сирдарё вилоятининг
Гулистон туманида шундай
маросимнинг бирида хизмат
қилаётган видеокамерачи йигит
катта тезликда кетаётган «Тико»
автомашинасининг олдинги
эшигига ўтириб олиб тасвирга
тушираётган пайти автоҳалокат
рўй бериб ҳалок бўлган эди.
Бунақа воқеалар камми?
Куёвжўраларнинг қизнинг уйига
кириб бораётган пайтидаги бақир-
чақирлари-чи? Осмону фалакни
ларзага келтиришлари-чи? Бир
тўйда куёвга поёндоз солиб, унинг
ўтишини кутиб турган ҳомиладор
аёлни куёвжўралар суриб босиб
кетишган, келинчакнинг саккиз
ойлик ҳомиласи нобуд бўлган.
Бекободнинг бир қишлоғида эса
куёвжўралар поёндозга
талашаётган пайтда улардан бири
бехосдан овқат қайнаётган
дошқозонга тушиб кетган ва оғир
жароҳат олиб мажруҳ бўлиб
қолган. Манзаранинг энг
даҳшатлиси, уй ичида, куёвлар зиё­
фат қилинадиган хонада рўй
беради. Айниқса, ёмғирли, қорли-
қировли кунларда тўйнинг эгасига
қийин. Йигитлар оёқ кийимларини
ечишмай оҳорли кўрпачалар
устига чиқиб кетишади. Бу оёқлар,
бу туфлилар аввал қаэрларни
босмаган дейсиз? Шундай оёқ
кийим билан атласу бахмал
кўрпачаларни янчиб ўтган одамни
нима дейиш мумкин? Улар
кетганидан кейин уй бекаси
ичкарига кирса, бу ерда одам эмас,
аллақандай маҳлуқларми,
ёввойилар ўтирганга ўхшайди.
Гиламлар, кўрпачалар тупроқ,
дастурхонга ёғли овқат тўкилган,
ароқ шишалари ағанаган,
ликопчалар тўнтарилган,
дарпардага қўлининг мойини
артиб, пичоқ билан кўрпачаларни
тилиб, чойнакларга суяк тиқиб
кетишган. Бу воқеалар барчаси
бор гап. Тўқима эмас.
Биласиз, йигит ва қизнинг
тақдирлари бирга қўшилаётганини
ислом динига мувофиқ ошкор
қилиш ва шаърий никоҳни
мустаҳкамлаш учун мулла
чақирилади. Унинг ҳузурига куёв
ҳам, келин ҳам икки нафардан
вакиллари билан киритилади.
Йигитларда-ку унчалик
билинмайди. Аммо қизларнинг
вакилаларини кўриб фақат мулла
эмас, бошқа кишиларнинг ҳам
энсаси қотади. Кийимлари шунақа
антиқаки, ёқасиз тикилган
кийимдан сийнасининг бир қисми
кўриниб туради. Бу кийимда
умуман енг ва ёқа йўқ. Бундан
бечора мулла ҳижолат чекади.
Мени маъзур тутасиз-у, азиз
муштарий, ана шундай никоҳ
маросимларида келин-куёвнинг
фақат европачасига «горка»
қилишига оз қоляпти. Тўй
бошлангандан кейинги машмаша
эса катта бўлади.
Овоз кучайтиргич баланд қилиб
қўйилган, гапни гапга қўшмайди.
Куёвжўралар ичиб олган,
ҳаммасининг лабида сигарет...
Атроф бурсуқиб тутаб кетган.
Ўртакаш ваъз ўкийди. Микрафонни
куёвжўрага беради. Йигитнинг гули
табрикни Одам ато билан Момо
ҳавонинг қандай пайдо бўлганидан
бошлайди. Кейин берилиб шеър
ўқийди, нима эмиш:
Қўлимда кўк дафтар,
Осмонда оқ каптар
Севсанг агар ёрингни
Юз граммдан кўп қайтар.
Ёки
Гул, гул, гул дедим,
Куёв шўрликни қул дедим.
Эплолмасанг ёрингни,
Шу ёрингни қўй дедим.
Куёвжўра эсон-омон табрикни
тугатганидан кейин, столда ўтирган
дўстлари бақириб, унга тасаннолар
ўқишади. Келин-кўёвнинг
бошидан пул сочишади. Тасаввур
қилинг, эркаклар бир-бири билан
ўпиша кетадилар. Бу ҳам майли.
Кейин ҳамманинг олдида ароқни
ичиб, кўнгиллари эриб кетадими-
эй, газакига бир-бирининг лабидан
ўпиб қўйиш ҳам одатга айланди.
Қисқа туташув қилиб олган
йигитлар қилган ишларидан
мағрурланиб кетиб, илондек
чинқириб ҳам қўйишади. Атрофда
ўтирган меҳмонларга бу манзара
қандай туюлар экан, буни ўзингиз
яхши ҳис қиласиз. Энг ачинарлиси,
тўйда бўлаётган маймунавоз
қилиқларни мактаб ўқувчилари,
жажжи қизалоқлар, мурғак
болалар ҳам кўришади. Энди,
уларни тўйга келиши ўзи тўғрими?
Яна сўз олиб келин куёвни ишқий
шеърлар билан табриклаб ҳам
қўйишади.
Микрафонни ушладим,
Қизил олма тишладим.
Сўз тополмай поччамга
Лабларимни тишладим.
Чимилдиққа кирсангиз,
Келинойимни пойламанг.
Шахмат ўйнаб тонггача
Янгаларни қийнаманг.
Тўйнинг охирига келганда, даврага
маҳалла оқсоқоли чиқади, тўйни
ёпади. У кетганидан кейин
куёвжўралар зўр бериб тўйни
чўзишга ҳаракат қилишади.
Хонандаю созандалар нарсаларини
йиғиштиришга тушишади. Маст-
аласт куёвжўралар
санъаткорларни копток қилишади.
Шу ерда жанжал бошланади.
Келинни ўйнатишади. Куёвни
осмонга отиб, илиб олишади. Бир
тўйда ана шундай олиб отишда
куёв ерга тушиб умуртқаси синиб
кетганини биламан. Тўғри, урф-
одатларимизни ҳаммамиз ҳурмат
қилишимиз керак. Лекин уни
мазах қилишга, атрофдагиларга
озор беришга маънавий хаққимиз
йўқ. Тўйларни, маросимларни
ихчамлаштириш, тартибга солиш
хусусида ҳукуматимизнинг ўз
вақтида қабул қилган қарор ва
фармонлари мавжуд бўлишига
қарамай, айрим жойлардаги ўзини
ўзи бошқариш органи ходимлари
маъсулиятдан четда туришибди.
Тўйлардаги пичоқбозликлар,
муштлашиш каби майда-чуйда
безориликлар ва айни пайтда
никоҳ маросимида рўй бериб
турадиган ташвишли воқеалар
ҳақида кўпчилик яхши билади. Бу
янгилик эмас. Тўғрисини айтиш
керак, кейинги пайтларда одамлар
тўйлардан безиб қолишди.
Дастурхонга ароқ қўймаса, тўйнинг
эгаси маломатга қолади. Қўйса,
боши балога қолиб эртаси куни
милицияга ҳисобот беради. Бир
қишлоқда ҳажга бориб келган
отахон невара тўйига наҳорда ош
берди. Дастурхонга ароқ қўймади.
Кечки никоҳ базмида ҳам шундай
бўлди. Тўй мусулмонча бўлиб ўтди.
Неварасининг куёвжўралари аччиқ
қилиб, куёвни ташлаб кетиб
қолишди. Бу мантиққа сиғмайдиган
одат.
Никоҳ тўйлари ҳақида гап кетар
экан, тўйларда ўйнайвериб
раққосга айланиб кетган эркаклар
ҳақида ҳам бир нарса дейин. Бу
тоифа йигитлар тутун чиққан
жойдан қолмайдилар. Ҳаммадан
олдин бориб, ёғли столни эгаллаб
олишади-да, тўй қизғин паллага
кирганда шох ташлаб рақсга
тушишади. Бу раққослар деярли
барча тўйларга бориб, аввал
қоринларини тўйғизадилар, кейин
ўйнаб мазза қилишади. Тўйнинг
эгаси азоб-уқубат билан топган-
тутганини бир соатда шип-шийдам
қилиб, раҳматнинг ўрнига
«боплаб» кетишади.
Маҳтумқулининг бир сўзи бор:
«Миннатли ош аччиқ бўлар
заҳардан». Мезбоннинг
саховатини, дастурхонга қўйган
нозу неъматини хуш билиб, баҳоли
қудрат баҳам кўриб, ёшларга
ширин каломлар айтиб, иззат-
ҳурмат бор пайти туриб кетилса,
тўйларда маъно, қут-барака
бўлади. Ижарага олинган стол-
стулларни, идиш-товоқларни
синдириб кетиш, бу инсофдан
эмас. Дастурхондаги нонни ароқ,
сигарет қолдиқларию олма
пўчоқларига қориштириб,
қўлининг мойини дастурхонга
артиб, сочиқ билан оёқ кийимни
тозалаш билан тўй эгасига раҳмат
айтиб бўлмайди. Бу иллатларнинг
барчаси миллат шаънига асорат ва
андуҳ келтирувчи нокас
одатлардир. Ҳар бир мусулмон
бандасининг орзу-ҳаваси бор.
Бировнинг орзу-ҳавасини
муҳокама қилишга ёки ҳамёнини
ҳисоблашга ҳаққимиз йўқ. Пул
уники. Лекин орзу-ҳавасни
«мусобақа», лимузин, турнақатор
машиналар, юзлаб ароқ шишаси
билан ўлчаб бўлмайди.
Категория: FIKR-MULOHAZA | Просмотров: 958 | Добавил: Abdulloh8858 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
2 Shara65765   (2014.03.05 07:57)
Тугри... Кимдир раккослик учун, кимдир майпарас.Аёлларимиз ( ). Агар таклиф килинганларгина ташриф буюрса бу иллатлардан нисбатан кутиламиз

1 __LUNATIK__   (2014.03.05 07:30)
BUNAQA TOYLANI BRIN4I MARTA EWITVOMAN! LEKIN NATTURI WU YUQORIDAGIDEK TOYNI KIMDUR OTKAZGAN BOSA AXMOQGAR4ILIDAN BOWQA NARSAMAS. . .

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
LOGIN:
PAROL:
Реклама.
Forum Faollari
  • ALI-90
  • ♣GUBERNATOR♣
  • JAHONGIR
  • GENERAL
  • Nigi{JON}
  • Fast-ForWarD
  • MUSILMON
  • ★ZumRAshA★
  • Uzbek
  • Bek_Arab
  • Farab
  • -=★_BmS_★=-
  • MiRzO_BoY
  • МаRмелаDка
  • _-SuPeR_BoY-_
  • Ali4742
  • Karen_uz
  • 0909
  • ☺☻๑♣←OYBEK→♣๑☻☺
  • CITY_HUNTER
  • Поиск
    Календарь
    2017 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz