MUBORAK JUMA, 2017.04.28, 02:42
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Мини-чат
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1165

Статистика

XOZIR SAYTDA 35
MEXMON 25
FOYDALANUVCHI 10
Potaphes, Matthewjab, StasPrion, Rickypep, Mereguife, effiquelf, Homspeesee, RostislavFraky, Weismwef, Berpelry
Главная » 2014 » Апрель » 27 » Лола Йўлдошева: “Санъаткорлар ичида яқин дўстим йўқ!”
12:32
Лола Йўлдошева: “Санъаткорлар ичида яқин дўстим йўқ!”

Мафтункор, жозибали, сирли, чиройли табассум эгаси, оила ва санъатни бир маромда ушлай оладиган... Юқоридаги таърифларнинг барини хонанда Лола ЙЎЛДОШЕВАга нисбатан қўллаш мумкин. Ҳақиқатда унга бугун кўплар ҳавас кўзи билан қарайди. Бошқа ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, узоқ ижодий танаффусига қарамай, санъатдаги даражасини ушлаб туролгани ҳам унинг энг катта ютуқларидан бири. Хонандага тингловчиларнинг қизиқиши ҳамон йўқолмаслиги - Лола билан суҳбат уюштиришимиз сабабларидан бири. Интервью давомида суҳбатдошимизнинг кимлар учундир маълум, айримлар учун сир бўлиб келаётган қирраларини очишга ҳаракат қилдик...
 
— Сизни кўриб турганимиздан хурсандмиз. Доимгидек гўзалсиз!
 
— Раҳмат. Таклифингиз учун ташаккур!
 
— Нега айнан Япон боғига учрашув белгиладингиз?
 
— Ҳозир баҳор, уйғониш фасли. Табиат қўйнида бўлишни жуда яхши кўраман.
 
— Тўғри, очиқ ҳавода дилдан суҳбатлашишга нима етсин. Интервьюни бошлаймизми?
 
— Албатта!
 
— Куни кеча радио тўлқинларда янги “Жоним айт” қўшиғингизнинг премьераси бўлиб ўтди...
 
— 23 апрелдан бошлаб, клипмейкер Ёдгор Носиров билан ҳамкорликда сюжет йўналишида клип суратга олиш ишларини бошлаймиз. Клипда ўзбек киносининг таниқли актёрлари иштирок этишади. “Жоним айт” клипи ҳақида батафсил маълумот беролмасам-да, лекин бир сирни очишим мумкин. Бош қаҳрамонлар ролида мен ва актёр Бобур Йўлдошев. Бундан ташқари, шу кунларда янги репертуар ва альбом устида ҳам иш бошлаганман. Янги тўплам бошқаларидан танланган мусиқа ва қўшиқлар билан фарқ қилади.
 
— Хонанда Лола Йўлдошевани инжиқ санъаткорлар сирасига киритишади. Шу фикрга қўшиласизми?
 
— Аёл сифатида баҳо берадиган бўлсам юқоридаги фикрни унчалик оқламайман. Ижодкор сифатида инжиқ, деган таърифга юз фоиз қўшиламан. Айнан ишимга бўлган талабчанлик мени шунга мажбур қилади. Қилаётган ишимда ҳаммаси ўз ўрнида ва меъёрида бўлиши шарт.
 
— Ҳатто ижтимоий тармоқдаги саҳифаларинигизга жойлаштирган суратларингизда ҳам кутилмаган кадрларни учратиб бўлмайди. Гўё ҳар бир расмни жойлаштиришда бу ҳақида узоқ ўйлаб иш тутганга ўхшайсиз. Бу одатни бошқа ҳамкасбларингизда кузатилмайди.
 
— Негадир бунга эътибор бермаган эканман. Лекин сурат жойлаштиришдан олдин ўйлаш ва танлашим бор гап.  (Кулиб) Балки бу меннинг феъл-атворимдан келиб чиққан одатдир, яна ким билсин... Тез кунларда кутилмаган, барча учун қизиқ бирор-бир суратимни жойлаштиришга ҳаракат қиламан.
 
— Сўнгги пайтлар кўзга ташланадиган, очиқ либосларда кўринаётганингиз эътиборимизни тортди...
 
— Илгари жуда ёш бўлганим сабаб очиқ либослар кийишга журъат қилолмасдим. Бугун эса улғайдим, меъёрни унутмаган ҳолда ўзимга ярашган либосларни кийишга ҳаракат қиляпман. Турмуш ўртоғим ҳам мен танлайдиган услубга қаршилик кўрсатмаган. Назармида, либос масаласида чегарадан чиқаётганим йўқ.
 
— Сизни санъаткорлар даврасида учратиш қийин. Кўпроқ бошқа соҳа вакиллари билан мулоқотда бўласиз. Бунга нима сабаб?
 
— Ҳамкасбларим орасида яқин дўстим йўқ, бўлмаган ҳам. Тўғри, санъаткорлар ичида бир-биримиз билан мулоқотда бўладиганлари ҳам бор. Бироқ уларни дўстим, деёлмайман. Ҳаётда ишонган дўстларим санъаткор эмас, балки мени яхши тушунадиган қадрдонларим. Бошқалар сингари уларни оммага кўрсатгим келмайди.
 
— Оила даврасида ҳордиқ чиқаришни яхши кўришингизни биламиз. Оила аъзоларингиз билан дам олишни ҳам канда қилмайсиз. Бу ўзига хос анъанами?
 
— Тўғри! Оилам билан саёҳатда бўлиб ҳордиқ чиқариш жон-у дилим. Айниқса, бирор-бир йирик ишларни амалга оширгандан кейин дам олгани боришни ёқтираман. Концертимдан сўнг албатта сайёҳатга жўнаймиз. Умуман олганда, ҳар бир одам бир йилда бир маротаба бўлса ҳам ўзи ва оиласи учун вақт ажратиши керак!
 
 
 
— Турмуш ўртоғингиз жуда жиддий ва бироз қўрсдек кўринади. Сиз билан биргаликда эса унинг нақадар романтик эканини сезиш қийин эмас...
 
— Аслида тўйдан олдин кўнглимни топиб, эътиборимни торта олган жиҳат ҳам айнан турмуш ўртоғимнинг роматиклиги. У “сюрприз”ларни жудаям хуш кўрадиган инсон.
 
— Фарзандлар улғаявергани сайин оиладаги романтика ҳам ўз-ўзидан камаяди, деган гаплар тўғрими?
 
— (Кулиб) Афсуски, ҳа! Баландпарвоз гаплар билан мақтаниб, йўқ оиламизда роматика камаймаган, деёлмайман. Сабаби, оила, турмуш, кундалик ташвишлар билан ўралашиб қоларкан киши. Аммо кутилмаганда ўзига яраша романтика яратиш мумкин. Масалан, куни кеча мазали таом тайёрлаётгандим, кутилмаганда турмуш ўртоғим бир даста гул билан кириб келди. Шубҳасиз бу ёқимли жараён! Кўпроқ чет элга ҳордиқ чиқариш учун борганимизда бир-биримизга турли совғалар қилишга одатланганмиз. Оилавий саёҳатлар ҳам эр-хотин ўртасидаги муносабатларни янгидан бошланишига туртки бўлади.
 
 — Ҳалиям кўпчилик “Лола турмуш ўртоғи билан бирга яшамайди”, деган фикрда...
 
— Бу фикрлар бир вақтлар тарқалган бўлар-бўлмас турли гап-сўзларнинг асорати, холос.
 
— Бу гапларни эшитиш сиз учун ёқимсиз бўлса керак?
 
— Асло! Агар ҳақиқат бўлганида, сиримдан воқиф бўлишди, деган ўй билан бироз ҳафа бўлишим мумкин эди. Худога шукр, тўлақонли оиланинг бекасиман! Аслида гап-сўзларга эътибор берадиган аёл эмасман.
 
— Ҳар йили Лоланинг концертида ўзига ҳос кутилмаган “фишка”ларни кузатамиз. Бу йили “Тановар”га рақс тушишингиз барчани ҳайратлантирди...
 
— Аслида бу рақс кутилмаганда концерт дастурига киритилганди. Тайёргарлик жараёнида Ўзбек Миллий академик драма театрида намойиш этилган “Ўзбекча рақс” спектаклини кўргани бордим. Бош рол ижрочиси Дилбар Икромованинг ўз келинига “Тановар” рақсини ўргатишидан таъсирландим. Ҳар бир ҳаракат ўзида чуқур маънони англатиши мени лол қолдирди. Спектаклдан чиқдим-у, бу рақсни албатта ижро этишим керак, деган фикр  уйғонди. Ва ҳеч қандай қийинчиликларсиз рақс ҳаракатларини ўрганиб, концертда уни ижро этдим. Аслида рақс билан биргаликда қўшиқ ҳам куйлашим керак эди. Аммо етарли даражада машқ қилолмаганим туфайли рақс билан чекланишга мажбур бўлдим. Ҳечқиси йўқ, келаси йилги концертимда бу хатони тузатиш имконим бор (жилмайди).
 
 
 
Бир сўз билан айтганда...
 
— Кечирим...
 
— Камдан-кам ҳолатларда кечирим сўрайман. Айбим бўлмаса, узр сўраш ҳақида умуман ўйламайман ҳам. Фақат онамдангина ҳар қандай вазиятда кечирим сўрашга тайёрман!
 
— Ғурур...
 
— Илгари менда бу туйғу жуда кучли эди. Бугун эса уни ҳаётимдаги номланиши бироз ўзгарган. Яъни, унинг ўрнига ўз-ўзини хурмат қилиш, яхши кўриш сўзларини қўллайман. Чунки ҳақиқатда инсон ўзини хурмат қилиб, яхши кўриши шарт! Ана шунда бошқалардан ҳам шундай муносабат қайтади.
 
— Кўз-ёш...
 
— Тахминан 5 йил олдин Лола жудаям йиғлоқи эди. Эътибор қилишга арзимас нарсаларга ҳам кўз-ёш тўкаверарди. Бугун эса у ўзгарган. Ҳаётий сабоқлар мени шунга ўргатди. Эндиликда ўзимни салбий ҳолатлардан асрай оламан. Йиллар ўтиши билан қалбан кучли аёлга айланганимни ҳис этяпман. Сўнгги вақтларда кўпроқ хурсандчилик сабаб йиғлаяпман (самимий кулади). Яқинда ўғлимнинг боғчасида ўтган тадбирда фарзандим эришган ютуқларни кўриб, фахрланганимдан кўзимга ёш келди. Ҳар бир одамнинг ҳаётида севинч кўзёшлари бўлишини истайман!
 
 
Рози эмасман...
 
Бу саволга жавоб бериш нақадар қийин эканини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Шу кунгача бу нарса тўғрисида ўйламаган эканман... (Узоқ ўйланиб) Бу ҳаётда маълум бир нарсага умуман рози бўлмайман деб бўлмайди. Чунки ҳаёт чарҳпалаги вақт келиб қачондир рози бўлмайман деган нарсангизга розилик беришга мажбур қилиб қўйиши мумкин. 
 
 
Алия Сулаймонова суҳбатлашди.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1279 | Добавил: SHAXZOD_M | Теги: Лола Йўлдошева: “Санъаткорлар ичида | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 4
4 asal77   (2014.04.30 13:54)
hamma qatori Lolaga ham omad

3 zoirusto   (2014.04.30 11:17)
lola manga yoqadida juda chiroyli gaprdi

2 FARRUH_6777   (2014.04.29 07:48)
лолага омад тилайман яхши кушик айтадила

1 dilya2121   (2014.04.26 15:35)
happy умница

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
LOGIN:
PAROL:
Реклама.
Forum Faollari
  • JAHONGIR
  • ALI-90
  • Fast-ForWarD
  • ♣GUBERNATOR♣
  • GENERAL
  • MUSILMON
  • Nigi{JON}
  • ★ZumRAshA★
  • Uzbek
  • Bek_Arab
  • Farab
  • -=★_BmS_★=-
  • MiRzO_BoY
  • МаRмелаDка
  • _-SuPeR_BoY-_
  • Ali4742
  • Karen_uz
  • ☺☻๑♣←OYBEK→♣๑☻☺
  • CITY_HUNTER
  • Счастье_Быть_Мусульманкой
  • Поиск
    Календарь
    2017 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz