МУСИКАГА ШАЙДОМИСИЗ?

Мусика, кушик - бу кунгилларнинг нозик торини чертувчи, оламни узида ранг-баранг килиб тараннум этувчи бир санъат туридир. Кимдир классика, яна кимдир рэп, поп, жаз ва хоказоларни тинглашни хуш куради. Умуман шу санъат тури билан кизикишингиз кай даражада, буни аниклаб олишда куйидаги тест сизга аскотади.

1.Инсон кайси вактда купрок мусикага, куй-кушикка эхтиёж сезади?
А) Бир нимадан хушнуд булганда; ( 5)
Б) Ором олгиси келганда;(8)
В) Бирон нимадан хафа булганда, гам-аламга ботганда;(5)
Г) Раксга тушгиси келганда. (5)
Д) Иш вактида ( 3)

2. Мусика-кушикнинг кайси жанрини купрок тинглайсиз?
А) Классика; ( 8)
Б) Рэп; (3)
В) Жаз; (5)
Г) Поп; (5)
Д) Фарки йук, дуч келганини; (3)

3. Сизга кандай кушиклар купрок манзур булади?
А) Албатта миллий; (8)
Б) Гарб санъаткорларининг ижролари; (5)
В) Рус эстрадаси; (5)
Г) Туркия хонадаларининг хонишлари дилимга якин; (5)
Д) хаммаси хам; (3)

4. Кушикнинг нимасига купрок ахамият берасиз?
А) Албатта маъносига, хар бир сузининг магзига; (8)
Б) Мусикасига; (3)
В) Хонандасига; (3)
Г) Оммалашишига; (5)
Д) Шеърига; (8)

5.Кушик айтиб курганмисиз?
А) Ха, албатта, яхши хониш кила оламан; (8)
Б) Йук, кулимдан келмайди; (3)
В) Уриниб курганман, (5)
Г) Байрам, тадбирларда кушик айтиб тураман; (8)
Д) Хеч кандай вокалдан хабарим йук; ( 3)

6. Кушик сиз учун бу —
А) Хаётим мазмуни; (8)
Б) Овунчок манбаим; (5)
В) Хеч кандай ахамият касб этмайди; (3)
Г) Ажойиб ором махсули; (8)
Д) Ширин утмишим куйчиси, ёдга солиб тургувчи хамрохим; (8)

Жавоблар:

46 - 38 О! Мана чинакам мусика, кушик шинавандаси. Сиз бу санъат турини етарлича бахолай олар экансиз, баъзи бир одамларга ухшаб дуч келган куйни, кушикни тинглайвермайсиз, кунглингизга якин келганини, нодир ва дурдона, энг сара ажойиб ашулалардан бахраманд булиб турасиз. Хакикатдан хам мусика, кушикка ихлосингиз баланд экан. Сиз ёруг оламни бу оммалашган санъат турисиз тасаввур хам кила олмайсиз, усиз олам кузингизга маъносиз ва мазмунсиз куринади. Мусика сиз учун маънавий озука манбаи!

37—26: Натижалар ёмон эмас, сиз куй-кушикни кайфиятингизга, хохиш истагингизга караб тинглайсиз, бирор кушикнинг тарихи, сузининг шеъри ва хоказоси сиз учун унчалик хам катта ахамият касб этмайди. Дилингизга утирса бас, сиз уни севиб тинглашингиз мумкин. Кушик тинглашда сира инжиклик килмайсиз, узингизга ёккан жанрдаги кушиклардан бахраманд булиб турасиз. Бу санъат турига жуда хам бефарк эмассиз.

25—18: Нима десак экан, сиз каби инсонлар кушиксиз хам яшай олади. Бу санъат турига нихоятда хам катта эхтиёж сезмайсиз, алохида бир эътибор, истак билан тингламайсиз кушикни, дуч келган ерда кулоКингизга чалиниб колган охангга диккат килишингиз хам табиий холатдан келиб чикиши мумкин. Лекин шунга карамай бирор оммалашган кушик кунглингизга утириб колиши холларини узингизга кузатган булсангиз керак. Ахоли уртасида кушик куйлашга кодир эмассиз, бирок бирон юмуш орасида тилингизга утириб колган кушикни беихтиёр хиргойи килиб юрасиз.

Категория: Psixalogik testlar! | Просмотров: 17 | Добавил: Ganisher | Теги: МУСИКАГА ШАЙДОМИСИЗ?
«Betakror.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться

АВТОРИЗАЦИЯ НА САЙТЕ