Xudoni oldida nima deysan do'st?

Бешарм ишлардан қизармади юз,
Ҳаёсиз оламдан узолмадинг кўз!
Менинг-ку олдимда баҳонанг тайин,
Худонинг олдида не дегайсан, дўст?

Отангга тополдинг рўкачларингни,
Онангга тополдинг рўкачларингни,
Кулиблар ёпа олдинг рўкачларингни,
Худонинг олдида не дегайсан, дўст?

Ҳақдан ёпганингда қулоқларингни,
Зинога кўмилган қўноқларингни,
Аёлинг билмади гуноҳларингни,
Худонинг олдида не дегайсан, дўст?

Алдадинг йўлингда кўрган кишингни,
Ўзингча ҳақ дединг билган ишингни.
Одамлар кўрмади қилган ишингни,
Худонинг олдида не дегайсан, дўст?

Билки аҳволингни кўриб тургувчи,
Ўзи суйганини ҳаққа бургувчи,
Ернинг остида ҳам сени кўргувчи,
Худонинг олдида не дегайсан, дўст?

Бировнинг ҳақини единг уялмай,
Сўнг "Ҳақинг емадим”, дединг уялмай,
У йиғлаб ингради исботлаёлмай,
Худонинг олдида не дегайсан, дўст?

Ўзингча оқилсан - йўқдир тутмишинг!
Ҳеч кимга сездирмай ҳаром ютмишинг.
Болангдан беркита олдинг ўтмишинг,
Худонинг олдида не дегайсан, дўст?

Бу жиддий ҳисобдир, кун ўтган сайин,
Қабристон тарафдан ел эсар майин,
Менинг-ку олдимда баҳонанг тайин,
Худонинг олдида не дегайсан, дўст?

Категория: Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе | Просмотров: 52 | Добавил: Admin | Теги: sherlar, Dost, Haqida
«Betakror.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться

АВТОРИЗАЦИЯ НА САЙТЕ