Baribir bandasan ojiz bandasan...

Бир пас тухта киёматни эсга ол.
Сабр ила ибодатлар килиб кол.
Улимни хар лахза хар он эсга сол.
Бари бир бандасан,ожиз бандасан.

Хаёт ташвишлари алдаб куймасин.
Савол жавоб огир кунглинг тулмасин.
Дунёда обруйинг кандай булмасин.
Бари бир бандасан, ожиз бандасан.

Атрофингда хизматкоринг мул булса.
Ташвишларинг ортда колиб кул булса.
Молу мулкинг,пулинг,хазинанг тулса.
Бари бир бандасан, ожиз бандасан.

Ташвишларинг бир дунёдай куриниб.
Хар кимдан пул сураб юрсанг ялиниб.
Шукур килсанг ё килмасанг суюниб.
Бари бир бандасан, ожиз бандасан.

Отанг- онанг булсалар тожу тахтинг.
Фарзандларинг оиланг булса бахтинг.
Бу дунёда тайёр булса хам нахдинг.
Бари бир бандасан,ожиз бандасан.

Хаста ёки соглом юрсанг хар куни.
Ажал якинлашиб келар бил шуни.
Улим хак, хазил билмагин сен уни.
Бари бир бандасан,ожиз бандасан.

Абдурахмон хисоб китоб берарсан.
Амал китобингда барин курарсан.
Имкон берса йиглаб йиглаб сурарсан.
Бари бир бандасан,ожиз бандасан.

Категория: SMS XIKMATLI IBRATLI / СМС ХИКМАТЛИ ИБРАТЛИ 2018 | Просмотров: 57 | Добавил: Admin | Теги: ibratli sherlar
«Betakror.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться

АВТОРИЗАЦИЯ НА САЙТЕ