Jasur o'g'lon (marhum Jasur Ibrohimov uchun she'r)

Шерюрак ўғлоним,бахтни кўзлаган,
Бевафо дунёдан шавқат излаган
Номардлар пойида жон деб бўзлаган,
Ётган жойинг нурга тўлсин Жасур ўғлон!

Кўзларингда умид эди,алам эмас,
Юрагингда орзу эди,армон эмас.
Бугун дунё кўз ёшлари асло тинмас,
Ётган жойинг жаннатларда Жасур ўғлон!

Оналарни қон йиғлатган гўдаккинам,
Очилмайин эрта сўндингку гулгинам.
Бунга бардош беролмайди юраккинам,
Сенга жаннат эшиклари очиқ ўғлон!

Ўзгалардан пинхон йиғлар сен севган ёр,
Ўзинг севган, кўнглин берган ўшал дилдор.
Армон бўлди,энди сизлар кутган ёр-ёр,
Хур қизларни ёнидаги Жасур ўғлон!

Фаришталар қуршовида кетган бола,
Фирдавсия эшигига етган бола.
Рамазонда жаннатларда ётган бола,
Ётган жойинг нурга тўлсин Жасур ўғлон!

Категория: SMS XIKMATLI IBRATLI / СМС ХИКМАТЛИ ИБРАТЛИ 2018 | Просмотров: 49 | Добавил: Admin | Теги: ibratli sherlar
«Betakror.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться

АВТОРИЗАЦИЯ НА САЙТЕ