prev next
Reklama
Sayt ma'muriyati
Saytga she'rlar, mp3lar, kliplar va ilovalar joylashtirish uchun:
(+99897) 569-69-69


Sayt dizayneri:
Yoqubov Shaxzod
Tel: + 99 894 588-56-56

Gulchehra Eshonqulova biografiyasi / Гулчехра Эшонкулова биографияси

Joylandi: 10.12.2019, 11:37
Кино санъатимиз деймизми кинобизнесимизми, хар холда бугунги кунда жадал ривожланаётган ушбу сохада етакчи актрисаларимиздан бири Гулчехра Эшонкулова. Купчиликка унинг иштирокидаги филмини куриб, биринчи унинг типажи, узбекона куриниши, кузларидаги маъюслик жалб килса, филм давомидаги унинг махорати табиий куриниши билан уйгунлашуви кувонтиради.


Гулчехра билан бир неча маротаба сухбат килган булсам, ижро этадиган ролларидан хаётдагиси билан фарки сезиларди. Бу хам булса хаётда актрисадек эмоционал ва сухбатда ролга кирмаслиги, яъни оддий, самимий, кувнок сухбатдош эканлигидан сухбатимиз чузилиб кизгин булиб кетади.

Купчилик, хусусан мен хам кайсидир маънода киносанъат эмас, кинобизнес тушунчасига кушилсам-да, Гулчехрадек актрисалар унга санъат ва махорат тушунчалари билан безаб туришлари инсонни кувонтиради ва кинода санъат йуколмаётганлигидан далолат бериб туради.

Гулчехра, бугунги кундаги холатингиз?

-Кайфиятим яхши, хозир дам олаяптман, бахор, кайфият хам шундай. Якинда «Сунгги лахза» филмини суратга тушириш ишларини тугатдик. У фильмда Алишер Узоков партнерим булди.

Хаётимдан мамнунман дея оласизми?

-Худога шукур хаётимдан мамнунман. Соппа-согман, ота-онам тирик, кандай килиб ношукур булишим мумкин?

Актрисалар орасида сунгги пайтлар ОАВдан сирли равишда турмушга чикиш ва хаттоки фарзандли булиш модага айлангандек, фикрингиз ва Сиз хам шундай йул тутган булар эдингизми?

-Биринчи навбатда бировнинг шахсий хаётига бурнимни сукмайман, ким уз хаётини кандай куришидан катъий назар, асосийси бахтини топса булгани деб хисоблайман. Бу билан мен хам шундай йул тутаман дегани эмас, олдиндан бир нарса деб булмайди, пешонага ёзилгани булади. Булажак турмуш уртогим хам буни хохлаган такдирда сир тутмаган булардим менимча.

Сизга талаб борлиги, иштирок этган филмларингиз машхурлигида ютугим тузилишим узбекона типаж булгани-дея оласизми?

-Хаётда, ха, узбек кизиман бундан гурурланаман. Фильмларга келсак, менимча бу унга боглик эмас, менимча биринчи уринда истеъдод булса керак. Истеъдод оркали кайсидир инсонни юрагини каеридандир жой олган булсам, мана шу ютук булса керак.

Фикрингизча, шартмикан агар кунгилда мухаббат булиб, ва у хакконий булса имидж ва рейтингни деб интервью давомида ундан бир онга булса-да воз кечиб, рад этиб жавоб килмок?

-Агар уша инсонини учратган булса менимча айтиш керак.

Сиз учратдингизми?

-Ха, мен учратдим.

Хозир Сиз севасиз ва севимлисиз?

-Ха,(кулади)

У кимлиги эса албатта сир?

-Санъат сохасидан эмаслигини айта оламан

Аянчли севги чандиги юракда борми?

-Хозирча йук, булмайди деб ният киламан.

Келинлик либосини кийиш буйича актрисалардан рекорд урнатган булсангиз ажаб эмас, турмуш курадиган пайт бошкачарок либос танлаш булиши мумкинми? Масалан Гулсанам Мамазоитова каби кизил либосда?

-Келин либоси узи ок булиши керак биринчи навбатда, билмасам, менга барибир шу ок ранги ёкади.

Сиз ва Дилноза Кубаева клипларда иштирок этмайдиган актрисалар тоифасига кирар эдингиз, энди эса факат Дилноза узи колгандек.

-(кулади) Тугри, мен клипда иштирок этадиган актриса эмасман, лекин, уша клипда чикишим боиси бирга ишлайдиган режиссеримиз Рустам Муродов уша клипни олаётган булгани сабабли, менга илтимос килганида рад кила олмадим. Ва менимча уша клип ёмон чикмади.

Сизга эриш туюлмадими клипда Сизни Нилуфар деб аташлари?

-Бу исм деб эмас, уша боткокда усадиган нилуфар гулидек эътирок килинган. Ва менга бу гул ёкади. Оппок чиройлик гул.

Фикрингизча нима учун шундай бир чиройлик гул боткокда усар экан?

-Бу дегани, гул каерда усмасин уша ерни безатиб туради дегани. Чиройлик инсон хам хар доим хар каерда чирой бериб туради хам.

Фильмлардан кайсидир бири хам канаканги бир боткок булишидан катъий назар мен унда нилуфар гули булиб тураман дея оласизми?

-(хандон отиб кулади) Балким, булиши мумкин.

Улугбек Кодиров ва Гулчехра Эшонкуловалар машхурликкача театр сахналарида ажойиб жуфтлик булган, машхурлик келгач эса Фаррух Соипов билан Гулчехрани энг гузал жуфтликлардан деб эътироф кила бошлашди.

-«Панох» ва «Фериде» филмларида Фаррух билан бирга партнер булиб ишладик, энди бу четдан мухлисларнинг симпатиясига ва таъбига богликрок нарса булса керак. Узимни фикрим булса, иккисини ажратиб бирини танлай олмасам керак, иккиси билан хам чиройлик жуфтлик буламан деб айта олсам керак (кулади). Вахоланки партнерларим куп булган ва хамаси билан чиройлик жуфтлик булганмиз.

Рейтинги баланд актерлардан келтирган эдим, Адиз Раджапов биланчи?

-Вой (афсусланиб), Адиз билан хеч хам биргаликда партнер булиб ишламадик фильмда.

Хохлармидингиз?

-Хохлардим албатта, бирга хаётда куришиб, укиганмиз, лекин хеч биргаликда рол ижро килмаганмиз.

Санъаткор ва актерга турмушга чикишингиз мумкинми?

-Менимча йук, чунки юкорида айтганимдек, санъатга алокадор булмаган инсон билан муносабатларим бор. Худо хохласа унга турмушга чикишим хам мумкин.

Кайси ижроингиздаги фильм Сизни хаётга бошкача карашга ундади, бирон бир нарса устида уйлантирди?

-Фильмдан уз хаётимни изламайман, чнки мени хаётим бошка, фильм бошка.

Образларингиз хаётда Сизни хеч нарсага ургатмайдими?

-Тугрисини айтсам хозир уйланиб колдим. Бу нарсага эътибор бермаган эканман. Барибир хаётим образларимдан бошкача.

Кайси образдан чикиб кетиш кийин ва кайси образга кириш кийин булди?

-«Шабнам» фильмидаги образимдан чикиб кетиш кийинрок булган булса, «Сунгги лахза» фильмидаги образга кириш кийин кечди. Мен учун охирги фильм кийин роль булди. Хаётда бошимдан утмаган нарсани ижро килиш, яъни тугиш сахналари булди, шунда кийналдим. Агар Раъно Шодиева ёки Лола Элтоевалар каби фарзандли булганимда, ёки улар шу ролни ижро килганларида, улар учун осон кечган булган буларди менимча. Купрок чучидим бу сахнани курсатиб беришга, чунки филмни эртага хомиладор аёллар куриши мумкин. Лекин уша ердаги шифокорлар ёрдам бериб туришди маслахатлар билан, ёмон булмади деб уйлайман. Кейин каскадерлар бажарадиган нарсаларни узим бажариб актриса сифатида кийналдим, умуман хар тарафлама кийналдим бу фильмда. «Шабнам»дан эса чикиб кетиш кийин булгани, бу уша ролимни яхши куриб ижро килганимдан булди балким. Чунки Шабнамни узини яхши куриб колдим.

«Касд» фильмидаги она ролингиз хакида

-Ундай она булиб она эмас, 4 боланинг онаси, ёш оила талкин этилган, киска булган. Шунчаки ёдга олиш сахнаси курсатилган. Оналик килган сахналари йук. Бу фильм асли бошка одамга тегишли булди бошида, кейин бошкалар давомлади бу фильмни шунинг учун куп нарсалар узгариб кетди. Асли асосий кахрамонлардан аёл роллари йук эди, кейин узгарди.

Миш-мишларга нукталар куйсак

-Миш-мишлар? Вой-бу мани халиям эслашяптими?(кулади)

Кайсидир актрисанинг шогирди булиб унинг оиласини бузган эмишсиз

-(хандон отиб кулади) Биринчидан хеч кимни шогирди эмасман, булмаганман хам. Устозларим куп, Тургун Азизов, Элмурод Боймуродовлар ва Хамида Махмудовалар. Аёл киши актриса устозим булмаган. Яна аёл актрисани оиласини бузди деган миш-мишнинг узи кулгули дахшат. Хеч кайси актрисани махоратини назорат хам килмаганман андаза хам олмаганман. Хаттоки Офелия ролини ижро килиш учун архивдан кассета олиб урганмокчи булганимда Тургун Азизов менга катъий такиклаган ва узим ижро килганман. Шу Офелия ва Гули образларини узим уйнаганман хеч кимдан андаза олмай. Умуман барча миш-мишларга нукта куядиган булсак, авваламбор мен Гулчехра Эшонкулова турмушга чикмаганман. Худо хохласа энди турмушга чикаман. Турмушга чикадиган пайтим катта суратлар билан катта интервьюлар билан хаммани вокиф киламан. Кимнидур оиласини бузиш менга нима учун керак? Тушунмайман нима учун мен хакимда факат ёмон миш-миш? (овозидан хафалик сезилади). Мен узимни ишим билан юрибман, бировни гийбат килмайман, бировни хаёти билан иишим йук. Лекин хар хил танишларим бор, ичида яхшиси хам бор, ёмони хам бор. Уларни килаётган ишлари учун узлари давоб берадилар гунохи хам узларида. Нимаики иш килган такдиримда хам, бу менинг шахсий хаётим ва унга аралашишга хеч кимнинг хакки йук. Атрофимдаги миш-мишлардан куладиган булиб колибман. Менга фойдаси йук у гапларни, миш-мишлар буладими, барибир булиб колди. Узимни хаётим, узимни муаммоларим билан бундай гап-сузларга вактим хам йук. Хаёт шундок хам киска, эртага нима булишини билмайсиз. Мен бугунги кунимга, яшаётганимга шукур киламан, бировни гийбат килиб кунимни захарлаб, ифлос килиб утказиш мани ниятим йук.

Келинг, энди узингизни сузларингиздан келиб чикган миш-мишлар, ёки очик колган саволларга нукта куйсак. Бу Улугбек Кодиров билан богликлари.

-Биласизми хамма одамларда орада келишмовчилик, тушунмовчилик урушиб туришлар булади. Бахслар хам булиб туради. Тирик одаммиз урушиб хам турамиз. Сунгги пайтлар хеч кимни вакти хам йук учрашиб туришга. Якиндагина кастинг муносабати билан хаммамиз учрашиб колдик Алишер, Шодия, Фаррух, Улугбек ва бошкалар. Кореядан режиссерлар келган эди. Уша ерда учрашиб таркалдик булди. Хозир хаттоки телефонлашиб хам турмаймиз. Чунки хамманинг вакти йук.

Журналистлардан ранжиганмисиз ва кандай саволларни ёктирмайсиз?

-Вой жудаям куп ранжиганман. Якиндагина бир газетада мен билан бир актрисаларимиздан бирини ринг килиб интервьюни беришган. Вахоланки на мен ва на у актриса хеч кандай рингда катнашмаган. Шахсан мен Гулчехра Эшонкулова у саволларга жавоб бермаганман. Мен у журналистни судга беришликларини хам талаб килган эдим, ким булишидан катъий назар мени номимдан бирон нарса ёзишга хакки йук. Кейин у бола узи телефон килди ва кечирим суради. Мен албатта роса уни уришиб бакирдим хам, эшитадиганини хам эшитди у бола. Журналистларга айтадиганим, огзимдан чикмаган гапни ёзишмасин. Исбот далили йукми, ёзишмасин. Кайси саволлар ёкмайдига келсак, сийкаси чикган, Кимни яхши кургансиз, кимни севгансиз, каби саволлар ёкмайди. Янги саволлар уйлаб топишсачи. Керак булса саволи билан уйлантириб шокга тушириб куйсин, янгилик булсин.

Кандай образ орзуингиз?

-Биласизми «Тумарис» хакида филм олишаётган экан, эшитишимча Тумарисни ролини Анжелина Джоли уйнар эмиш. Мана шу нарса менга ёкмади. Бу ахир бизни тарихимиз-ку, нима учун бошка давлат актрисаси, узга миллат актрисаси уйнаши керак? Нима бизда лойик булган актрисалар йукми? Бу мени кайфиятимни туширди, тугриси. Мен бунга лойикман демокчи эмасман, лекин одамга алам килади тугриси миллати ёдимда йук, лекин хар холда бизнинг тарихимиз деб биламан, ва бизни тарихимиз кахрамонини бошка давлат актрисаси уйнаши ёкмади.

Гулчехра тинглайдиган хонандалар?

-Lara Fabian, узимиздан Севара Назархонни марок билан тинглайман, СаяТаш кушиклари ёкади, ва эркак хонандалардан Тохир Содиков.

Кайси ролни уйнамаган булар эдингиз?

-Фотимани. Келажакда эса, кийналган, номуси топталган, йиглаган, касал булган, улган ролларни уйнамаган булардим. Жонимга тегди тугриси.

M&TVA AWARDS мукофоти насиб килмади, кутганмидингиз?

-Олдинги йил 7 фильмда рол талкин килган булсам, авваламбор мехнатимдан, ролларимдан, бекор бесамар кетмаган вактимдан коникдим. Мехнат килдим, озука олдим. Мана шуларнинг узи менимча менга катта мукофот. Юкоридаги мукофотга келсак, балки четдан шундай бахолашгандир, мен хеч нарса дея олмайман. Такдимотдан сунгги «Кутгандим, кутгандик» деган сузларни узи бир далда булса, яна бири мен хурмат килган якин одамлар, режиссерларнинг хам бу каби сузлари яна бир далда булди.

Айтишларига караганда Тохир Содиков хам Сизга далда булиб, айнан Сиз учун овоз берган экан?

-(кулади) Ха. Мен хурсанд булдим. Чунки юкорида айтганимдек уларни санъатини жуда яхши куриб хурмат киламан. Унинг кушикларини болалигимдан бери тинглайман. Тохир Содиковдек хонанда бир маротаба тугилди десам хато килмасам керак. Шундай инсон менга далда булганидан жуда. хурсанд булдим. Мукофотни олмаганимдан кандай килиб кайфиятим тушиши мумкин агар атрофимда шундай инсонлар далда булса? (кулади.)

Сунгги суз

-Хаммаси аъло даражада, менда хаммаси яхши, хеч кимга ёмонлигим тегмайди, хаммани севаман. Узбекистон халки учун бир яхши намунали актриса булишга харакат киляпман. Хозирча озгина куздан йирокрок булишга харакат киляпман.

Сардор Камилов.
Ushbu "Gulchehra Eshonqulova biografiyasi / Гулчехра Эшонкулова биографияси" sizga yoqdimi ?
Unda klass bosing

Do'stlaringizga ham yuboring

O'qildi: 22 marta | Joyladi: admin

Izoh qoldirish

Reklama
Mini profil
Логин:
Пароль:
Mini chat
Statistika
Barcha saytdagilar: 4
Mehmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0

Umumiy ma'lumotlar