prev next
Reklama
Sayt ma'muriyati
Saytga she'rlar, mp3lar, kliplar va ilovalar joylashtirish uchun:
(+99897) 569-69-69


Sayt dizayneri:
Yoqubov Shaxzod
Tel: + 99 894 588-56-56

“Ҳовли” сериалидаги Азра ҳақида сиз билмаган ҳақиқатлар

Joylandi: 10.12.2019, 11:37
"Zo’r TV” телеканали орқали намойиш этилаётган "Ҳовли” сериали кўпчиликнинг қалбидан муносиб ўрин эгаллаб улгурди. Бугун сериалнинг ҳар бир қисмини интиқлик билан кутадиган мухлисларимизга бош роллардан бири, Азрани гавдалантирган акриса Жерен Морай ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Машҳур турк актрисаси Жерен Морай 1985 йилнинг 5 июнида Диёрбакир шаҳрида таваллуд топган. Унинг отаси давлат хизматида ишлагани боис оила Истамбулга кўчиб келишга мажбур бўлган. Айнан Истамбул шаҳрида Жерен ўрта мактаб таълимини олади. Қизалоқ кичкиналигидаёқ актриса бўлишни орзу қилган ва орзуси ортидан бориб, "Pera Fine Arts” мактабида илк актёрлик сабоғини олди. 2005-2009 йилларда Жерен Морай " Haliç University”да таҳсилини давом эттиради.

Жерен Морай дебют ролини 2003 йилда экранларга чиққан «Сўнгги нафасимгача» мини сериалида ижро этади. Кейинги мини-сериал – «Тоға» уни машҳур қилди. Шу тариқа актриса сериал оламига шиддат билан кириб келди.

Жерен Морейнинг энг ёрқин ролларидан бири, «Бу – менинг ҳаётим» сериалидаги Афсун ролидир. Гарчи актриса унда салбий образни гавдалантирган бўлса-да, ажойиб ижро ва ҳиссиётли роли учун кўпчиликнинг назарига тушди.

Актрисанинг шахсий ҳаёти жуда ажойиб. У турмуш қурган, ажойиб оиласи бор. Интервьюларидан бирида Жерен Морей узоқ вақт вегетариан бўлганини таъкидлаган. Бундан у жуда озиб кетган ва шифокорга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Бироз вақт муолажа олганидан сўнг асли ҳолатига қайтишга муваффақ бўлди.

Фильмографияси

2018 йил – «Ҳовли» сериали

2016 йил – «Қўл етмас муҳаббат» сериали

2014 йил – «Эйлулнинг кичик муаммоси» фильми

2014 йил – «Бу менинг ҳаётим» сериали

2012 йилда – «Иш ва яна иш» сериали

2007 йил – «Миямда айланаётган шамол» сериали

2006 йил – «Шифокорлар» сериали

2004 йил – «Тоға» мини сериали

2003 йил – «Сўнгги нафасимгача» мини сериали.
Ushbu "“Ҳовли” сериалидаги Азра ҳақида сиз билмаган ҳақиқатлар" sizga yoqdimi ?
Unda klass bosing

Do'stlaringizga ham yuboring

O'qildi: 22 marta | Joyladi: admin

Izoh qoldirish

Reklama
Mini profil
Логин:
Пароль:
Mini chat
Statistika
Barcha saytdagilar: 2
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 1
rickyct4
Umumiy ma'lumotlar